«ТОШКЕНТ АВИАЦИЯ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИ» ДАВЛАТ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ, В. П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси — авиация саноатининг самолётсозлик соҳасидаги йирик корхонаси. 1972 й. да ташкил этилган. Тошкент авиация зди (бош корхона), Андижон механика зди, Фарғона механика зди ва Тошкент кислород здини ўз ичига олади. Бирлашмада самолёт йиғилади, унинг турли деталь ва узеллари тайёрланади, шунингдек, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилади.
2жаҳон уруши йилларида (1941 й. 14 окт.) Москва вилояти Химки ш. дан кўчириб келтирилган зд асосида Тошкент авиация зди барпо этилди. Дастлаб ПС84 самолётлари ишлаб чикарилган, кейинчалик бу самолёт ЛИ2 (Лисунов2) номи билан чиқарила бошлаган. 1953 й. дан ИЛ14, 1958 й. дан турли типдаги транспорт самолётлари чиқаридди. 1966 й. дан АН22, 70-й. лар бошларидан ИЛ76 самолётлари ишлаб чиқарила бошлади. 90-й. ларда ҳам унинг асосий махсулоти ИЛ76 МФ транспорт самолётлари бўлди. 1992 й. дан маҳаллий ҳаво йўлларида қатнашга мўлжалланган ва 64 ўринли Ил114 самолётларини ишлаб чиқариш. ўзлаштирилди. 3дда АН70, «Мрия», «Руслан» самолётлари қанотлари ва б. қисмлари тайёрланган. 1996 й. май ойидан очиқ турдаги давлат акциядорлик жамияти. Корхонанинг йиғувчи слесари Э. Ҳ. Алимуҳамедовга Ўзбекистон Қаҳрамони унвони берилган (1995).