ТОШКЕНТ АРТЕЗИАН ҲАВЗАСИ — Тошкент ш. яқинидаги тоғ олди букилмасида жойлашган ҳавза; жан. да Фарғона, гарбда Қизилқум ва шим. да Чимкент (Арис) артезиан хавзалари билан туташ. Шаркда ЧатқолҚурама бурмаланиш области тоғ олдилари билан чегараланади. Ҳавза ўрамидаги юра ётқизикларининг қалинлиги 100—150 м гача бўлиб, тарқалиши чекланган. Бўр ётқизиқлари кенг майдонни эгаллаган ва юпқа қатламчали оҳактошлар кўшилган терриген чўкиндилари (конгломерат ва қумтош)дан иборат. Бўр ёткдоикларининг қалинлиги 50—100 м дан 900 м гача ўзгариб туради. Палеоген ётқизикдари жуда кенг тарқалган, улар оҳактош, қумтош, конгломерат ва гиллар бўлиб, умумий қалинлиги 150 м гача. Неогеннинг континентал қатлами 300 м дан 1600 м гача бўлган терриген ётқизикдардан иборат. Тўртламчи давр ётқизиклари эса 600 м гача бўлган аллювиал, пролювиал, ёки делювиал ва элювиал чўкиндилардан таркиб топган. Регионда тектоник структураларнинг ҳар хиллиги гидрогеологик шароитнинг хилмахиллигини белгилайди. Асосий антиклиналь структуралар (тоғли зонада) палеозой ётқизикдарининг дарзлик ва дарзликкарст сувлари тарқалган жойларидир. Синклиналларда водий ва тоғ олди қисмлари тўртламчи давр ётқизикларида босимли чучук сувлар, неоген, палеоген, қуйи бўр ва юра тоғ жинсларида шўр сувлар ҳамда юқори бўр ётқизикдари (сеноман ва турон)да чучук минерал термал сувлар тарқалган. Юқори бўр қатламларидаги минерал сувларнинг ёши 0,2 дан 3,5 млн. йилгача, «ёш» сувлар (0,2 млн. йилгача) Тошкент артезиан ҳавзасининг шим. ва шарқий қисмида бўлиб, жан.
ғарб томонга уларнинг ёши 2—3,5 млн. й. гача ошиб боради. Ҳавзанинг ботиқ (чўккан) жойларида дейтерий концентрациясининг ўрганилиши инфильтрацион ва седиментацион сувларнинг силжиганлигини ва Тошкент минерал сувларининг кўплаб фойдаланилганлиги оқибатида сувнинг сифати ёмонлашиб, захираси камайиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Ҳавзанинг турли пунктларида U234/ U238 лар муносабатининг ўзгаришига қараб юқори бўрга мансуб ер ости сувларининг ҳаракат тезлиги чекка қисмларда йилига 8—10 см, марказий қисмда йилига 1 см гача эканлиги аникланди. Ер ости сувларининг умумий оқими ғарбий, жан. ғарбий йўналишига эга бўлиб, ҳавзанинг чекка қисмларида ҳаракат тезлиги марказдаги (Тошкент ш. ҳудуди)га нисбатан кўпроқ.
Ад.: Султанходжаев А. Н., Дусходжаев X. Р., Сырдарьинский артезианский бассейн, Тошкент артезиан ҳавзаси, 1973; Султанходжаев А. Н.,Латипов С. У. и др., Гидросейсмологические предвестники землетрясений, Тошкент артезиан ҳавзаси, 1983.