ТОШКЕНТ БИРИНЧИ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ

ТОШКЕНТ БИРИНЧИ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ — умумий амалиёт шифокори ва стоматология йўналиши бўйича таянч олий ўқув юрти. 1920 й. Туркистон унти негизида ташкил топган. 1931 й. Ўрта Осиё унтининг тиббиёт фти Ўрта Осиё тиббиёт интига айлантирилди. 1935 й. дан Тошкент давлат тиббиёт инти деб аталади. 1990 й. да Тошкент тиббиёт инти 1 ва 2тиббиёт интларига бўлинди. Дастлаб унда даволаш, санитариягигиена, педиатрия ва стоматология фтлари бўлган. Ҳоз. инт асосида Тошкент фармацевтика институтў, Самарканд тиббиёт институтў, Андижон тиббиёт институти, Тошкент иккинчи тиббиёт институти ҳамда республиканинг қатор и. т. институтлари ташкил топди. 1972 й. педиатрия фти мустақил Тошкент (дастлаб Ўрта Осиё) тиббиёт педиатрия институтига айлантирилди. 1992 й. да интнинг Урганч филиали ташкил этилди, унда даволаш ва педиатрия фтлари бор.

Интда 4 ўқув фти (даволаш, стоматология, тиббий педагогика, олий маълумотли ҳамшира), 60 кафедра, аспирантура, марказий и. т. ва марказий клиник лаб., клиника (1200 ўринли), илмийтиббий ахборот бўлими, музей, акад. лицей, кутубхона (600 мингдан ортиқ асар), босмахона бор. 3250 дан зиёд талаба, шунингдек, магистратура йўналишида 34 тор мутахассислик бўйича 300 дан зиёд резидент таълим олади (2004). Интда ўқиётган хорижий талабалар (жумладан, Осиё, Африка, Лотин Америкаси) учун барча имкониятлар (хорижий адабиётлар кутубхонаси, хориж кутубхонаси билан электрон почта алоқаси) мавжуд. Инт Тошкент ш. даги йирик касалхоналар хамда тиббиёт и. т. интларида қўшимча клиник базаларга эга.

Интда 450 дан ортиқ ўқитувчи, шулардан 7 Ўзбекистон ФА ва халқаро академиялар акад. (Н. М. Мажидов, Қ. Ж. Миразизов, Тошкент Биринчи Тиббиёт Институти Даминов ва б.), 100 дан ортиқ фан дри ва проф., 210 фан номзоди ва доцентлар фаолият кўрсатади. Институт дрлик ва номзодлик диссертациялари ҳимоясини қабул қилиш ҳуқуқига эга. Инт илмий тўплам ва услубий қўлланмалар нашр этади.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШКЕНТ БИРИНЧИ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты