ТОШКЕНТ БОРОВИНКАСИ — ёзги олма нави. Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик и. т. интида қадимги рус Харламов боровинкаси нави клонидан чиқарилган (P. P. Шредер, А. Р. Шредер, А. Г. Шредер). Дарахти кучли усади (бал. 7 м гача), бир оз тарвақайлаган, шохлари ўртача қуюқ, новдалари қўнғир. Самарқанд олмаси, Симиренко, Голден Делишес каби навлардан яхши чангланади. Меваси июль охирида пишади, йирик (140—200 г), пўсти кўкиш, оч сариқ, пушти, кизил тарамлари бор, эти оқ, хушбўй, нордонширин. Кўчати экилгандан кейин 4—5йили ҳосилга киради. 6 — 7йили тўла ҳосил бера бошлайди. 20 ёшида тупидан 500 кг гача ҳосил олинади. 1959 й. дан Ўзбекистоннинг барча вилоятлари учун рнлаштирилган (яна қ. Олма).