ВАСИЛЬЕВ Виталий Анатольевич (1939.28.12, Тошкент) — балет артисти, Ўзбекистан халқ артисти (1974). Тошкент хореография билим юртини тугатган (1958). 1958—60 й. ларда Саратов опера ва балет театрида, 1960—64 й. ларда Крзоқ опера ва балет театрида, 1964—79 й. ларда Навоий театрида балет солисти. 1979 й. дан Навоий театри балет труппасида репетитор-педагог. Ижро этган партияларида мумтоз рақс шаклларини ўзбек миллим хореографияси ҳаракатлари билан уйғунлаштириб, қаҳрамоннинг ички дунёсини усталик билан ифодалаган. Қахрамонона, ҳажвий, лирик-романтик ва характерли партияларни моҳирона ижро этган. Энг яхши партиялари: Дон Жуан («Дон Жуан»), Зигфрид («Оққуш кўли»), Спартак («Спартак»), Суҳайл («Суҳайл ва Меҳри»), Мирза Иззат («Севги тумори»), Темур Малик («Севги ва шамшир»), Уста («Танавор»), Антоний («Антоний ва Клеопатра») ва б. Ҳамза номидаги Ўзбекистан Давлат мукофоти лауреата (1970).