ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ — педагог кадрлар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. 1967 й. Тошкент вилоятининг Ангрен ш. да очилган. Интда 6 фт (мат. ва касбий таълим, бошланғич таълим методикаси, тарих, филол., хорижий тиллар, тиббиётгеогр.), сиртқи фт ва бўлим, 29 кафедра, 17 ўқув лаб., 21 бўлим ва марказ, жумладан, ўқув, магистратура, ички назорат ва мониторинг, маркетинг, маънавият ва маърифий ишлар, иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлимлари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг инт бўлими, ахборот технологияси ва масофадан ўқитиш маркази, кутубхона (85 мингдан ортиқасар) мавжуд. Интда 18 таълим йўналиши (мат. информатика, касбий таълим, пед. психология, мактабгача тарбия ва болалар спорти, тарих, миллий истиклол гояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари, жисмоний тарбия ва жисмоний маданият, кимё ва экология, геогр. ва иктисодий билимлар асослари, биол. ва инсон фаолияти хавфсизлиги, ўзбек тили ва адабиёти, қозоқ тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, инглиз тили, тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, физикаастрономия, бошланғич таълим) буйича бакалаврлар, 3 мутахассислик (ўзбек тили, биол., кимё) бўйича магистрлар тайёрланади. 2003/04 ўқув йили интда 4633 талаба таълим олди, 360 ўқитувчи, жумладан, 5 фан дри ва проф., 68 фан номзоди ва доцент ишлади. Инт фаолияти И. Т. Ёрматов, Д. Т. Тўхлиев, У. Абдиев, Г. Пардаев, М. Б. Бобоев, Ш. Эргашев, М. Миркомилов, Г. Б. Ниёзов каби проф. ўқитувчилар номи билан боғлиқ. Интда «Чотқол зиёкори» газ. нашр этилади (2002 й. дан). 2004 й. гача инт 1,4 мингдан ортик, мутахассис тайёрлади.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ
ПЕДАГОГИКА
ФРАНЦИЯ
ҚОЗОҒИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты