ВАСИЯТНОМА

ВАСИЯТНОМА — ёзма васият; фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулки ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқи вафот этган такдирда тасарруф этилишига дойр хоҳиш-иродаси ифодаланган хужжат. Ўзбекистон Республикаси ФК 1120-моддасига биноан, фуқаро ўзининг барча мол-мулкини ёки унинг муайян қисмини қонун буйича меросхўрлар доирасига кирадиган, шунингдек кирмайдиган бир ёки бир неча шахсга, шу билан бирга юридик шахсларга, давлатга ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига васият қилиши мумкин. Бу ҳақдаги Васиятнома қонунга мувофиқ, шахсан тузилиши лозим, унинг вакил орқали тузилишига йўл қўйилмайди. Васиятнома ёзилган жойи ва вақти кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда тузилиши, васият қилувчининг ўз қўли билан имзоланиши, нотариал тасдиқланган бўлпши зарур. Агар васият қилувчи жисмоний нуқсонлари, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли Васиятномани ўз қўли билан имзолай олмаса, унинг илтимосига биноан нотариус ёки қонунга мувофиқ Васиятномани тасдиқлайдиган бошқа шахс ҳозир бўлганида, васият қилувчи ўз қўли билан имзолай олмаганлигининг сабаблари кўрсатилган ҳолда Васиятномага бошқа шахс имзо қўйиши мумкин. Васиятномага оид қонун-қоидалар Ўзбекистон Республикаси ФК (1120—1131 – моддалар)да белгилан-ган.


Кирилл алифбосида мақола: ВАСИЯТНОМА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ТОШКЕНТ
НОТАРИАЛ ҲАРАКАТЛАР
ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты