ТОШКЕНТ ВОҲАСИ

ТОШКЕНТ ВОҲАСИ — Ўзбекистоннинг шим. шарқий қисмидаги воҳа. Тошкент вилоятининг катта қисмини эгаллайди. Ғарб ва жан. ғарбда Сирдарё билан чегараланади, шаркда Чирчиқ ва Оҳангарон водийлари бўйлаб, Ғарбий Тяньшан системасидаги Қоржонтов, Угом, Писком, Чатқол ва Қурама тизмалари оралиғига кириб боради. Тошкент воҳаси қадимдан (7—11-а. лар) йирик деҳқончилик рни ҳисобланган. Воҳа, асосан, Чирчиқ ва Оҳангарон дарёлари билан суғорилади. Тошкент воҳасини суғориш учун Захариқ, Бўзсув, Қорасув, Салор, Жўнариқ, Шим. Тошкент, Юқори Тошкент каби каналлар ва кўпданкўп арикдар, Туябўғиз, Чорвоқ каби сув омборлари қурилган.

Тошкент воҳасининг мутлақ баландлиги ғарбида 250 м, шарққа томон эса 1000—1100 м га кўтарилади. Воҳа, асосан, адирлар, тоғ олди текисликларидаги даре терраса (кўхна қайир) ларидан иборат. Чирчиқ ва Оҳангарон дарёлари Сирдарёга куйилгунгача 5 та терраса ҳосил қилади. Уларнинг усти лёсс ва лёссимон ғовак жинслардан ташкил топган. Водий бўйлаб тоғлар ичкарисига кириб борган сари террасаларининг сони ортиб боради. Оҳангарон дарёси водийсида (Турк қишлоғидан юқорида) 12 та, Писком дарёси водийсида (Нанай қишлоғи яқинида) 20 та терраса аниқланган. Палеозой эрасига мансуб қаттиқ отқинди жинслар (порфир, порфирит ва туфлар) тог тизмаларининг ён бағирларидагина очилиб калган. Палеоген ва неогенга хос бўлган оҳактош, қумтош, гил ва мергель ётқизиқлари кенг тарқалган.

Тошкент воҳаси икдими мўътадил континентал. Ўртача йиллик т-ра 12°—13°, янв. да ўртача т-ра 0, энг паст т-ра —30°, — 35°. Июль ойининг траси 27—28°, баъзан, 40—42°. Йиллик ёгин 245—280 мм,. тоққа яқинлашган сари (Кўкорол, Бўзсув, Тошкент, Тўйтепа) 310—350 мм, ҳатто 380 мм. Мутлақ баландлик билан бирга ёғин миқдори ҳам ортиб боради. Чирчиқ ва Паркентда 500—550 мм. Турк қишлоғи ва Чорвоқ яқинида 600—700 мм га етади. Ёғиннинг 40% баҳорда, 30—35% қишда, 16—17% кузда, 5—9% ёз фаслида тушади. Воҳада ер ости суви кўп, геологик ётқизиқларга боғлиқ ҳолда турлича чуқурликда, сувайирғич жойларда, дарёларининг юқори террасаларида 20—25 м, дарё бўйларида, жарликларда 1,5 — 2 м чуқурлиқца учрайди.

Тошкент воҳаси, асосан, тоғ олди бўз тупроқлар минтақасида жойлашган. Дарёларнинг қайирларида ва қуйи террасаларда ўтлоқ аллювиал, ўтлоқботқоқ, ботқоқ тупроқлар учрайди. Бу тупроқларда чиринди миқдори 2—6%, 7 — 8%. Воҳанинг суғориладиган ерларида пахта, каноп, сабзавот ва полиз экинлари, баҳорикор ерларда бошоқли дон экинлари (буғдой, арпа, шоли, сули), маккажўхори, хашакли ўсимликлар етиштирилади. Қайрағоч, мажнунтол, сада, чинор, теракнинг бир неча тури; оқ акация, эман каби 900 хилга яқин дарахт ва бута турлари; олма, нок, беҳи, анор, анжир, ўрик, шафтоли, бодом, ёнғоқ, олхўри, жийда, олча, гилос каби мевали дарахтлар ўсади. Ҳайвонлардан бўрсиқ, тулки, чиябўри, бўри ва б. сут эмизувчилар учрайди. Типратикан, тошбақа, юмронқозиқ, кўрсичқон, қўшоёқлар, судралиб юрувчилардан калтакесак, кўлвор илон, сувилон, қушлардан тувалоқ, сўфитўрғай, тасқара, зарғаддоқ, тустовуқ, зағизғон, қарқуноқ, майна, саъва, каклик, бедана кўп.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШКЕНТ ВОҲАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
СИРДАРЁ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты