ВАСЛ (араб. — бирикиш, етишиш) (адабиётда) — аруз тизимида ундош товуш билан тугаган сўз охиридаги ундошнииг, вазн тақозосига кўра, ўзидан кейин келувчи сўз бошидаги унли билан янги метрик бўғин ҳосил этиши. Mac, Алишер Навоийнинг ҳазаж баҳрида ёзилган қуйидаги шеърий мисраларида: Фалак ҳам меҳрин оқшом айламас фош,/ V — — V — — — V — — Бўлур зоҳир / чу анжумдин тўкар ёш / v__ _V — — — v — — 1 2 3 «меҳрин» сўзининг биринчи бўғини — «меҳ» 1-рукнга, иккинчи бўғини — «рин» 2-рукнга қарашли. Иккинчи рукннинг биринчи бўғини вазнга кўра қисқа (v) бўлиши лозим, бироқ бу ўриндаги «рин» бўғини чўзиқдир (—), лекин шу бўғиндаги «н» ундош товуши ўзидан кейин келаётган сўз (оқшом) унли («о») товуш билан бошланаётганлиги сабабли, шу унлига бириктириб, қўшиб талаффуз этилади, натижада «рин» ёпиқ бўғини «ри» очиқ бўғинига, яъни қисқа бўғинга (v) айланади. Васл нутқий ҳодиса бўлиб, шеър ритмини анча силлиқлайди.