ВАСЛА

ВАСЛА (араб, васл) — мумтоз шеъриятдаги фонетик ҳодиса. Икки сўзнинг нутқда сандхи талаффуз этилишига кўра улардаги бўғинларнинг қайта бўлиниши. Васла бир неча кўринишда кузатилади: 1. Ёпиқ тугаган бўғинли сўз кетидан унли б-н бошланган сўз келиб, улар қўшилиб талаффуз этилса, аввалги сўзнинг сўнгги ундоши кейинги сўз биринчи бўғинининг боши ҳолида талаффуз этилади. Mac, зор этди зо-рет-ди. 2. Унли билан тугаган сўз кетидан унли билан тугаган сўз келиб, талаффуз этилса, сўзлар қўшилишида ёндош бўлган унлиларнинг бири қисқаради, яъни: не учун не-чун. 3. Унли билан тугаган сўз кетидан сандхи қўлланувчи сўзнинг биринчи ундоши унли томонидан ассимиляция қилиниши ҳам мумкин. Бунда ҳам бир унли қисқариши ва сўзларда бўғин камайиши кузатилади. Мас., я-лия-ли ял-я-ли каби. Васла нутқий ҳодиса бўлиб, мумтоз адабиётда бадиий услуб воситаси сифатида тавсифланиб келади.


Кирилл алифбосида мақола: ВАСЛА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АРУЗ
ФРАНЦИЯ
ТОШКЕНТ
УСЛУБ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты