УСЛУБ — тилнинг инсон фаолиятининг муайян соҳаси билан боғлиқ вазифаларига кўра ажратилиши. Кишилар фаолиятнинг барча соҳаларида алоқа қилиш жараёнида тилдаги лексик, фразеологик, грамматик ва фонетик воситаларни танлаш ва ишлатишда бирбирларидан маълум даражада фарқ қиладилар. Умумхалқ тили доирасида тил воситаларининг бундай танлаб олиниши нутқнинг хилмахил кўринишларининг пайдо бўлишига олиб келади. Нутқ У. и. тилнинг вазифаси билан бевосита боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам улар вазифавий (функционал) Услуб деб юритилади. Вазифавий Услуб деганда, тилдан фарқ қиладиган қандайдир алохдда нарса тушунилмайди, балки аниқ бир адабий тил таркиби ичида қараладиган, ўзига хос хусусиятлари, хизмат қилиш доираси билан ўзаро фарқ қилиб турадиган ёрдамчи тизим тушунилади.
Вазифавий Услуб нутқкўринишларининг асосий вазифаларига, яъни алоқа, хабар бериш, таъсир этиш воситаси бўлишига кўра турли қисмларга бўлинади. Адабий тилнинг қуйидаги вазифавий Услуб лари мавжуд:
1) сўзлашув Услуб ;
2) расмий Услуб ;
3) илмий Услуб ;
4) публицистик Услуб ;
5) бадиий У. Вазифавий Услубни номлаш ва аташ ҳам уларнинг қандай алоқа доирасида ишлатилганлигига қараб белгиланади. Сўзлашув Услуби — кишиларнинг кундалик норасмий, эркин муомалалари доирасида тил бирликларининг ўзига хос амал қилишидир. Вазифавий Услубнинг бу тури ўзига хос иш кўрсатиш шароити, яъни фикр олишувнинг бевоситалиги, тил воситаларини сайлаб ишлатилмаслиги бн, шунингдек, оҳанг воситалари, мимика, имоишора кабилардан кенг фойдаланиш, оддий лексик ва фразеологик бирликларнинг, экспрессивэмоционал воситаларнинг кенг ишлатилиши билан ажралиб туради. Мас, фарзанд — жужуқ, дунёдан ўтмоқ — жон бермоқ, имтиҳондан ўта олмаслик — имтиҳондан йиқилмоқ каби жуфтликларнинг иккинчиси асосан сўзлашув Услуб ига хос. Сўзлашув Услуби фонетик, лексик, морфологик ва синтактик ўзига хосликларга эга. Расмий Услуб (расмий иш қоғозлари Услуби) — ҳоз. ўзбек адабий тилининг расмий ёзишмалар ва юридик ишларда амал қиладиган бир кўринишидир. Қонунлар матнлари, фармонлар, буйруқ ва кўрсатмалар, шартномалар, ҳар хил расмий ҳужжатлар, ташкилотлар ўртасидаги ёзишмалар расмий услубда ёзилади. Бу У. бошқа Услубдан лугавий ва грамматик хусусиятлари жиҳатидан фарқланади. Расмий Услубда сўз ва сўз шаклларини қўллашда муайян чегараланишлар мавжуд. Хусусан, расмий иш Услуб ида кичрайтиришэркалаш қўшимчаларини олган сўзлар, кўтаринкитантанавор ёки шевага оид сўзлар, тор доирадаги кишиларгина тушунадиган сўзлар, ўхшатиш, муболаға каби образли тафаккур ифодаси учун хизмат қилувчи шакллар ишлатилмайди. Расмий иш қоғозлари матнининг холислик, аниқлик, ихчамлик, мазмуний тўликликдан иборат зарурий сифатлари ундаги ўзига хос сўз қўллаш, морфологик ва синтактик хусусиятлар орқали таъмин этилади. Бу У. даги ran қурилиши, одатда, таснифловчи, қайд этувчи ва қарор қилувчи қисмларнинг бирлигига асосланади. Шунинг учун ҳам расмий иш қоғозлари (ҳужжатлар) да нисбатан узун жумлалар, мураккаблашган, уюшиқ бўлакли гаплар кўп кўлланади. Пекин ran таркибида одатдаги сўз тартибига қатъий риоя қилинади. Расмий Услубда сурок, ва ундов гаплар деярли қўлланмайди, асосан, дарак ва буйруқ гаплар ишлатилади. Матн биринчи шахе ёки учинчи шахе тилидан ёзилади. Расмий иш қоғозлари матнини тузишда турғунлашган, қолиплашган сўз бирикмаларидан кенг фойдаланилади. Мас, буйрукда «… сўм маош б-н… лавозимига тайинлансин», ёки хизмат ёзишмаларида «Сизга…ни маълум қиламиз». «…га корхона кафолат беради» каби қолиплашган тузилмалар қўлланиши мумкин.
Илмий Услуб — фан, техника ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган вазифавий Услуб дир. Бу У. да табиат ва ижтимоий ҳаётдаги ҳодисалар аниқ таърифланади, тушунтирилади. Вазифавий Услубнинг бу тури терминологик ва мавҳум лексиканинг, мураккаб синтактик тузилмаларнинг қўлланиши, сўзларнинг асосан аниқ, тўғри маънода ишлатилиши, махсус ибораларга эгалиги ва ш. к. билан ажралиб туради. Илмий Услубда яна фаннинг турли соҳаларига оид рамз (символ) ва белгилар, рақамлар ҳам ишлатилади. Илмий Услуб ўз ичида қуйидаги майда Услубга бўлинади: илмий иш Услуб, илмийтехник Услуб, илмийоммабоп Услуб, илмийпублицистик У. Фаннинг у ёки бу соҳасига тегишли тушунчаларни ифодаловчи терминларга бойлиги илмий Услубнинг энг асосий хусусиятларидан биридир.
Публицистик Услуб вазифавий Услубнинг бир тури бўлиб, у ижтимоийсиёсий сўз ва ибораларнинг қўлланиши, жанрларнинг хилмахиллиги ва бунинг натижасида тил воситаларидан услубий фойдаланишнинг ранг-баранглиги ва ш. к. белгилар б-н характерланади. Публицистик Услуб ижтимоийсиёсий адабиётларда, вақтли матбуотда, сиёсий чиқишларда, мажлислардаги нутклар ва ш. к. да ўз ифодасини топади. Ижтимоийсиёсий билимларни тарғиб қилувчи ва кенг халқ оммасига етказувчи восита сифатида бу услуб тилининг ранг-баранглиги билан кишилар онгига кўпроқ таъсир этади. Публицистик Услубнинг яна бир хусусияти шундаки, унда қисқалик асосий ўринни эгаллайди, яъни қисқа, лўнда, тушунарли, ёрқин, ихчам тилда ёзиш асосий талаблардан ҳисобланади. Публицистик Услубда тил воситаларидан фойдаланишда муаллифнинг индивидуал Услуби деярли ажралиб ёки сезилиб туради. Айниқса, бу ҳолат очерк, фельетон, бадиий публицистик макрлада тез кўзга ташланади. Бадиий Услубда ҳам бу ҳолат мавжуд; расмий Услубда эса бундай хусусият йўқ. Публицистик Услуб баъзи қўлланма ва илмий адабиётларда «оммабоп Услуб», «матбуот У. и» каби терминлар б-н ҳам аталади.
Бадиий Услуб — тилнинг коммуникатив ва эстетик вазифалари бирлиги билан бошқа Услубга хос унсурлардан кенг фойдаланиши, экспрессив ва тасвирий воситаларнинг кўп ишлатилиши, сўзларнинг образли, кўчмаметафорик қўлланиши ва ш. к. белгилари билан ажралиб туради. Тил материалини қамраб олиш имкониятининг кенглиги, умумхалқ тилида мавжуд бўлган барча луғавий бирликларнинг иштирок этавериши ва уларнинг муҳим бир вазифага — эстетик вазифани бажаришга хизмат қилишини бадиий нутқ Услуб ининг ўзига хос хусусияти деб қараш керак бўлади. Чунки ана шундай имконият бошқа вазифавий Услубда чегаралангандир. Адабий тилда диалектизмлар, жаргонлар, варваризмлардан, дағал сўзлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлмагани ҳолда уларни бадиий Услубда ўрни билан қўллаш мумкин. Вазифавий Услубнинг ҳеч бирида тил ўзининг тузилиш жиҳатлари, луғат таркиби, яъни сўзнинг маъно бойлиги ва ранг-баранглигини, тўғри ва кўчма маъноларни бадиий нутқ Услуб идагичалик намойиш қила олмайди, грамматик қурилиши, яъни гапларнинг барча типлари билан иштирок эта олмайди. Бадиий адабиётнинг барча жанрларида сўз ишлатиш ва сўз танлаш имкониятларига бир мезон билан ёндашиб бўлмайди. Ҳар қайси адабий жанрнинг тасвир усули, сўз танлаш йўсини шу жанрдаги асарнинг умумий мавзусига, жанр турига боглик бўлади. Мас, баён шаклида ёзилган роман, ҳикоянинг тил воситалари билан сатирик ёки юмористик асарнинг тил воситалари бир хил эмас. Булардан ташқари, синоним сўзларнинг у ёки бунисидан фойдаланиш ҳам бадиий асар жанрига боғлиқ. Mac, башар, само, ораз, мужда сўзлари, асосан, назмда қўлланади. Насрда ёки сўзлашув нутқида эса буларнинг синонимлари — одам, осмон, юз, шамол, хушхабар сўзлари кенг қўлланади. Бадиий нутқ Услуб ида ёзилган асарларни тасвирий воситаларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Услубий фигуралар деб аталувчи тасвир воситалари — инверсия, такрор, ўхшатиш, сифатлаш, метафора, жонлантириш, антитеза, градация, эллипсис, риторик сўроқларнинг бадиий Услубда фаол қўлланиши бу Услубнинг ўзига хос таркиби мавжудлигини кўрсатади. Тил воситаларининг вазифавий чегараланиши уларнинг нутқ жараёнида ҳам фарқлаш заруриятини келтириб чиқаради.
Ад.: Ўзбек тили стилистикаеи, Т., 1983; Қўнғуров Р., Бегматов Э., Тожиев Ё., Нутқмаданияти вауслубиятасослари. Т., 1992.