ТОШКЕНТ ИККИНЧИ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ

ТОШКЕНТ ИККИНЧИ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ — умумий амалиёт шифокори ва тиббий профилактика йўналиши бўйича таянч олий ўқув юрти. 1990 й. Тошкент тиббиёт инти 1 ва 2тиббиёт интларига бўлинди. Тошкент иккинчи тиббиёт институтининг Фаргона филиали мавжуд, унда тиббий профилактика йўналиши бўйича мутахассислар тайёрланади.

Интда 4 ўқув фти (даволаш, тиббий профилактика, тиббий педагогика, олий маълумотли х. амшира), 64 кафедра, аспирантура, марказий и. т. ва марказий клиник лаб., 2 клиника (жами 1120 ўринли), илмийтиббий ахборот бўлими, музей, акад. лицей, кутубхона (200 мингдан зиёд асар), нашриёт ва босмахона бор. 3200 дан зиёд талаба, шунингдек, магистратура йўналишида 21, тор мутахассислик бўйича 250 дан зиёд резидент таълим олади (2004). Инт Тошкент ш. даги йирик касалхоналар ҳамда тиббиёт и. т. институтларида қўшимча клиник базаларга эга.

Интда 505 ўқитувчи, шулардан 3 киши Ўзбекистон ФА акад. (Ш. Ш. Каримов, М. С. Абдуллахўжаева, Тошкент Иккинчи Тиббиёт Институти Искандаров ва б.), 113 фан дри, проф., 250 фан номзоди ва доцентлар фаолият кўрсатади. Тошкент иккинчи тиббиёт институти дрлик ва номзодлик диссертациялари ҳимоясини қабул қилиш ҳуқуқига эга. Инт илмий тўплам ва услубий қўлланмалар нашр этади.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШКЕНТ ИККИНЧИ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ТОШКЕНТ БИРИНЧИ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты