ВАССАЛЛИК (лот. vassalus — вассал, vassus — хизматкор) — ўрта аерларда Ғарбий Европада феодаллар бир тои-фаси — вассалларнинг бошқаси — сеньорлардан шахсий қарамлик муносабатлари тизими. Вассаллик, одатда, сеньордан феод олиб, эвазига муайян мажбуриятларни: ўз хожасини қўриқлаши ва унинг моддий манфаатларини ҳимоя қилиши, бир йилда қирқ кун ҳарбий хизмат ўташи ёки ўз қарамоғидаги мулки миқдорига қараб отряд юбориши, шунингдек айрим вақтда пул ёрдами бериши лозим бўлган. Бироқ Вассаллик кўпинча бу мажбуриятларни бажармай, ўз эгаси — сеньорига қарши ҳам турган. Олий сеньор (сюзерен) вассалига айланган йирик феодалларнинг ҳам ўз навбатида вассаллари бўлган.