ВАССАРҒА — ўрта ҳамда кечпишар хураки ва винобоп узум нави. Халқ селекцияси йўли билан Ўзбекистонда чиқарилган. Оқ ва кора В. хиллари бор. Тупи ўртача кучли ўсади. Гули икки жинсли. Барги катта (16—18 см), беш бўлакли, кам кертикли, арра тишли. Оқ В. нинг узум бошлари ўртача (бўйи 13 — 20 см, эни 6—10 см), цилиндр-конуссимон, ўртача тиғиз. Оғирлиги 250 г. Ғужуми ўртача (17—19 мм), думалоқ, баъзан тухумсимон, сарғиш, карсиллайди, пўсти юпқа. Авг. ўрталарида пишади. Таркибида қанд 21—23% га бо-ради. Ҳосилдорлиги 100—120 ц/га. Қора Вассарғанинг узум бошлари катта (19—24 см), конуссимон, ўртача тиғиз, оғирлиги 300—400 г. Ғужуми ўртача, думалоқ, қора, пўсти қалин, сент. нинг иккинчи ярмида етилади. Таркибида 22—23% қанд бор. Ҳосилдорлиги 140—160 ц/га. Қора Вассарғадан 1936 й. дан «Вассарға» қизил десерт вино ишлаб чиқарилади. Оқ В. Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Фарғона вилоятларида, қора Вассарға Қашқадарё вилоятида кўп экилади.