ТОШКЕНТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ

ТОШКЕНТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ — йирик олий ўқув юрти. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таркибида. 1931 й. 13 авг. да Ўрта Осиё молияиқтисод инти ташкил этилган, кейинчалик Тошкент молия иктисодиёт интига айлантирилди, бу инт 1962—91 й. ларда Тошкент халқ хўжалиги инти номи билан фаолият кўрсатди. 1991 й. 19 июндан иктисодиёт унти. Унтда иктисодиёт ва статистика; бухгалтерия ҳисоби ва аудит; тижорат; менежмент, информатика ва иктисодий таълим педагогикаси; халқаро иктисодий муносабатлар; халқаро бизнес; халқаро туризм фтлари, 46 та кафедра бор. Унт қошида Иқтисодиёт, бизнес, малака ошириш ва ходимларни қайта тайёрлаш инти, Келажак илми экспериментал халқаро бизнес мактаби, иқтисодиёт касб коллежи, Республика иқтисодиёт академик лицейи, иқтисодий гимназия, қимматбаҳо қоғозлар бозори мутахассисларини тайёрлаш маркази, ихтисослаштирилган олий бизнес мактаби, ҳисоб ва аудит ресурс маркази, техномаркет, бизнес инкубатори, кутубхона (800 минг асар), унт тарихи музейи фаолият олиб боради. Унтда иктисодиёт (халқ хўжалиги тармоқлари бўйича), менежмент, маркетинг, касбий таълим, информатика ва ахборотлар технологияси, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иктисодий муносабатлар, банк иши, бухгалтерия хисоби ва аудит, молия, соликлар ва солиққа тортиш, бизнес, божхона иши, туризм, сервис (туризм), статистика йўналишлари бўйича бакалаврлар ҳамда 24 мутахассислик бўйича магистрлар тайёрланади. 2003/04 ўқув йилида унтда 7804 талаба ўқиди, 535 проф. ўқитувчилар, шу жумладан 54 фан дри ва 218 фан номзоди ва доц. лар ишлади.

Унт фаолияти И. И. Искандаров, М. Ш. Шарифхужаев, С. С. Ғутомов. В. В. Ким, М. М. Қориев, Э. А. Акромов, III Ш. Шодмонов, А. У. Ўлмасов, А. Э. Ишмуҳамедов ва б. олимлар номлари билан боғлиқ.

Унт дунёнинг ривожланган мамлакатларидаги етакчи унт ва илмий марказлари билан халқаро алоқалар ўрнатган. 1991—2003 й. ларда унтда 100 дан ортиқ хорижлик талабалар таҳсил олди, 500 дан ортиқ хорижлик проф. ўқитувчилар ишлади. Унт АКД1, Буюк Британия, Германия, Франция, Малайзия, Венгрия, Корея, Япония, Нидерландия, Бельгия, Россия, Қозоғистон, Украинадаги 50 га яқин нуфузли унтлар, интлар, илмий мактаблар билан алоқаларга эга. Дарсликлар, ўқув қўлланмалари, илмий ишлар тугшамлари, «Иктисодиёт ва таълим» журналини нашр этади.

Саидаҳрор Ғуломов.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШКЕНТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ
ТУРКИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты