«ТОШКЕНТ ЛОКБЎЁҚ ЗАВОДИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — кимё саноати корхонаси. Саноат ва қурилиш, қишлоқ хўжалиги. машинасозлиги, мебель, паркет ва б. учун локбўёқ маҳсулотлари, локлар, бўёқлар, пигментлар, қуруқ pyx оқ бўёғи ва б. ишлаб чиқаради. 1945 й. да минерал хом ашёни қайта ишлайдиган артель негизида ташкил этилган. 1948 й. дан зднинг янги биноси курила бошлаган. 1950 й. да смола қуюлтириш цехи, 1953 й. да эмаль ва қуюлтирилган смолага аралаштирилган бўёқ, 1962 йда қуруқ pyx белиласи, 1965 й. да сувэмульсия бўёғи, 1968 й. да сариқ темир оксидли пигмент ишлаб чиқарувчи цехлар ишга туширилди. 1965 й. да зднинг ишлаб чиқариш қуввати 40 минг т га етди.
1999 й. дан «Тошкент локбўёқ заводи» очиқ акциядорлик жамияти. Устав фондидаги хорижий инвесторлар улуши 33%ни ташкил этади. 3дда асосий 5 та цехда — конденсация қилинган қатрондан лок тайёрлаш цехи, металл идишлар тайёрлаш цехи, халк истеъмоли молларини ишлаб чиқариш. цехи, сирбуёк ва қотирувчи моддалар ишлаб чиқариш. цехи, темир оксиди (ранг берувчи) ва қуруқ pyx оқ бўёғини и. ч. цехлари фаолият кўрсатади.
Корхонада 2000 й. дан бошлаб Фарғона ёғмой кти ишлаб чиқарадиган глицерин асосидаги лок ва сирбўёқнинг янги хиллари ўзлаштирилди; «Навоийазот» корхонасида ишлаб чиқариладиган акрил эмульсияси асосида сувлидисперсия бўёқларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 3дда соя ва пахта ёғи асосида «оксал» алифмойини ишлаб чиқариш технологияси ишлаб чиқилди. Темир купороси эритмасини и. ч. бўйича янги технология, шунингдек, маҳаллий хом ашё турлари — ёғ кислоталари, бўр, охрадан фойдаланиб, локбўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш. нинг янги технологиялари ишлаб чиқилди. Маҳсулоти чет элларга экспорт қилинади. Ўзбекистон — Россия «OXIDE» қўшма корхонаси ташкил этилган (2003). Россия (Омск, Уфа)да корхонанинг савдо уйлари очилган.