ТОШКЕНТ НОКИ — халқ селекциясида чикарилган кечпишар нок нави. Тошкент ш. ва шаҳар атрофида кўп экилади. Дарахти бақувват, бал. 15 м га боради. Шохшабба кенглиги 8—9 м, сербарг. Новдалари кучли ўсади, тўқ жигарранг. Барглари йирик, тухумсимон, чўзиқ, тўқ яшил, ялтироқ, апр. нинг биринчи ярмида гуллайди. Меваси ўртача, воронкасимон, вазни 200—250 г (айримлари 300—400 г га боради). Эти оқишсариқ, серсув, хушбўй, сал нордонроқ. Таркибида 10,4% қанд, 16,6% қуруқ модда, 0,33% кислота бор. Уруғи йирик. Кўчати экилгандан сўнг 4—5 йили ҳосилга киради. Кучли ўсадиган пайвандтагда яхши ривожланиб, мўл ҳосил беради. Окт. ойининг биринчи декадасида терилади. Ҳосилдорлиги юқори, лекин солкаш. Ҳар тупидан 500—600 кг гача ҳосил беради. Қурғоқчиликка чидамли. Меваси янв. гача яхши сакданади (яна қ. Нок).