ТОШКЕНТ ОПЕРЕТТА ТЕАТРИ

ТОШКЕНТ ОПЕРЕТТА ТЕАТРИ, Тошкент давлат мусиқали комедия (оперетта) театри — Ўзбекистонда ягона оперетта театри. Дастлаб Самаркандда очилган (1938); 1940 й. Тошкентга кўчиб, 1948 й. гача фаолият кўрсатган. 1973 йил қайта ташкил этилиб, А. Гинзбург саҳналаштирган «Қувноқ уруш» (И. Штраус) спектакли билан очилган. Дастлаб театрда Н. Пасикова бош балетмейстер, В. Спектр бош дирижёр бўлиб ишлаган. Тошкент оперетта театри репертуаридан дастлаб «Чанита бўсаси», «Тбилиси осмони остида», «Монмартр бинафшаси», «Сильва», «Цирк маликаси», «Гўзаллик танлови», «Донна Люция» каби замонавий ва мумтоз оперетталар ўрин олган.

80-й. лар театрнинг ижодий юксалиш даври бўлди. Театрни Россияда хизмат кўрсатган санъат арбоби К. Васильев (бош режиссёр), Б. Расулов (бош дирижёр)лар бошқарган, артистлар Л. Бессарабова, Ю. Летов, И. Шаломаев ва б. фаолият кўрсатган. Улар мумтоз («Марица», «Мистер Икс», «Лўли премьер», «Баядера», «Кўршапалак», «Лўли барон», «Вальс қироли», «Қувноқ бева», «Фраскита» ва б.) ҳамда замонавий («Малиновкада тўй», «Аёллар исёни», «Ширин мева», «Севастополь вальси», «Гусар уйланиши» ва б.) оперетталар билан театр репертуарини бойитишган. 1981 й. да театрда биринчи ўзбек опереттаси («Қувноқ гуноҳкор», К. Васильев, Э. Солиҳов) саҳналаштиридди. 1990-й. ларда Тошкент оперетта театри жамоасига ёш истеъдодли актёр ва реж. лар қўшилди (реж. лар М. Хачатуров, А. Кудрявцев, артистлар И. Бухаидзе, Н. Лапкова, К. Митрофанов, Б. Мискин, К. Измайлов, С. Ортиқов ва б.). Ўзбек композиторларининг театр билан ижодий ҳамкорлиги кучайди (А. Эргашевнинг «Накалок,», Э. Солиҳовнинг «Тентак қиз» мюзикли, Э. Қаландаровнинг «Темир хотин», А. Икромовнинг «Бевалар овунчоғи» ва б.). Бу даврда «Менинг соҳибжамол маликам» (Ф. Лоу асари, реж. А. Казинер), «Голландиялик қиз» (И. Кальман, К. Васильев), «Фигаронинг уйланиши» (Бомарше асари асосида, В. Моцарт ва Ж. Россини мусикаси, реж. В. Володченко) каби спектакллар саҳналаштирилди. «Гўзал Елена», Б. Зокиров хотирасига бағишланган «Арабча танго» (реж. М. Хачатуров), «Хонума», «Кунлардан бир кун НьюЙоркда» (И. Берлин) сингари спектакллар сўнгги йиллар маҳсулидир. Ҳозирда театрнинг бош дирижёри — Б. Расулов, бош балетмейстер — Ўзбекистонда хизмат курсатган артист Ф. Исаева, бош рассом — А. Батиков. Ўзбекистонда хизмат курсатган артистлар Д. Миняева, 3. Соловей, Ф. Максудов ва б. театрнинг етакчи актёрларидир. Театр жамоаси Россия, Украина, Болтиқбўйи, Ўрта Осиё мамлакатларида гастролда булган.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШКЕНТ ОПЕРЕТТА ТЕАТРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ
ФРАНЦИЯ
РОССИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты