«ТОШКЕНТ ОҚШОМИ», «Вечерний Ташкент» — Тошкент ш. да кечқурун чиқадиган кундалик шаҳар газ. Муассиси — Тошкент шаҳар ҳокимияти. 1966 й. 1 июлдан чоп этила бошлаган. Ўзбек («Т. о.») ва рус («Вечерний Ташкент») тилларида нашр этилади. Шаҳар ҳаётини ёритади. Газ. сахифаларида ижтимоийсиёсий янгиликлар, корхона, қурилишларнинг илғор тажрибалари, тадбиркорлик, республика пойтахтининг маданий ҳаёти ва спорт кундалиги ҳақида мақолалар бериб борилади. Адабийбадиий материаллар, ҳикоялар, очерклар, сухбатлар босилади. Адади 25000 (2004).