ТОШКЕНТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ

ТОШКЕНТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ (ТошТУ), Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети — халқ хўжалиги, и. т., лойиҳаконструкторлик ташкилотлари учун техник ва технологик йўналишларда юқори малакали мутахассислар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. 1918 й. да очилган Туркистон халқ унти техника фти заминида Ўрта Осиё пахтачилик ирригацияси политехника интига 1929 й. асос солинган. 1933 й. унинг негизида Ўрта Осиё. индустриал инти ташкил килинган. 1949 й. Ўрта Осиё политехника интига айлантирилган, 1961 й. дан Тошкент политехника инти номи билан аталган. Инт негизида 1989 й. Машинасозлик инти ҳам ташкил топган. 1991 й. да Политехника инти ва Машинасозлик инти негизида ТошТУ, Тошкент архитектурақурилиш институтў ва Тошкент кимётехнология институтў ва Самолётсозлик фти ташкил килинди. Унтда энергетика, электроникаавтоматика ва ҳисоблаш техникаси, механикамашинасозлик, конгеология, иқтисодмуҳандислик, нефть ва газ, фундаментал фанлар, гуманитар таълим ҳамда бизнесбошқарув фтлари бор. Бизнесбошқарув фти Малайзиянинг RENONG BERXAD компанияси билан ҳамкорликда 1994 й. да ташкил этилган. Унтда 93 кафедра, шу жумладан, ҳарбий кафедра, тайёрлов бўлими, 27 и. т. лаб., аспирантура, дрлик ва номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилиш учун 5 та ихтисослаштирилган илмий кенгаш бор. Унтда 1992 й. да иктидорли ўқувчилар учун техник йўналишдаги интернатлицей ва 1995 й. да махсус гимназия ташкил қилинди. Унтнинг бош кутубхонаси таркибида 7 тармоқ кутубхонаси бор (1 млн. 307 минг нусха асар). Унтда 33 йўналиш бўйича бакалаврлар, 66 йўналиш бўйича магистрлар тайёрланади. 2002/03 ўқув йили 11 мингга яқин талаба ўқиди, 1000 дан ортиқ ўқитувчи, шу жумладан, 70 фан дри ва проф. ишлади.

Унтда техник ва технологик йўналишлар бўйича и. т. ишлари олиб борилади, Осиё, Африка, Лотин Америкаси ва Европа мамлакатларининг қатор ўқув юртлари билан ҳамкорликни кучайтириш, Россия, АҚШ, Япония, Франция, Германия, Корея каби мамлакатларнинг илмфан, техника соҳаларидаги ютуқларини ўрганиш, иқтидорли ёшларни ўқишга юбориш, проф. ўқитувчилар малакасини Европа андозаси асосида оширишга дойр ишлар қилинмоқца. Унт қошида талабалар уйи, кишки ва ёзги спорт заллари, тиббиёт шохобчалари, дам олиш масканлари бор. Унт фаолияти Ҳ. М. Абдумаев, К. С. Аҳмедов, Ҳ. Н. Боймуҳамедов, У. Орипов, В. Р. Раҳимов, О. У. Салимое, А. С. Уклонений, Ҳ. Ф. Фозилов, М. Т. Ўрозбоев, В. Қ. Крбулов, М. 3. Ҳомидхонов ва б. олимлар номи билан боғлиқ. Унтда илмий асарлар тўплами, дарсликлар, ўқув қўлланмалари нашр этилади. Унт фаолияти давомида ундан 15 та олий ўқув юрти, 3 та техник коллеж ажралиб чиққан, баъзи хорижий мамлакатларда техника олий ўқув юртлари ташкил этилишида фаол қатнашган.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШКЕНТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ
БЕРУНИЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты