ВАХТАНГ I

ВАХТАНГ I Горгасар (?-502) – Иберия (Картли) подшоси. Давлат ҳокимиятини марказлаштириш учун курашган. Унинг даврида Тбилиси ш. қайта қурилиб, пойтахт Мцхети ш. дан Тбилисига кўчирилган. Картлининг мустақиллиги учун Эрон босқинчиларига қарши курашда шухрат қозонган. 484 й. грузин ва арманларнинг сосонийларга қарши қўзғолонига раҳбарлик қилган. Арман ва грузин мулкдорларининг хоинлиги қўзғолон тақдирини ҳал этган. Форслар В. га бўри расми туширилган бош кийим кийиб юргани учун Горгасар — «Бўри боши» деб лақаб қўйишган. Форслар билан бўлган жангда ўлдирилган. Грузин халқи Вахтанг I шарафига қўшиқ ва шеърлар яратган.


Кирилл алифбосида мақола: ВАХТАНГ I ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КИЙИМ
ЭРОН
ГРУЗИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты