ВАЯНГОН

ВАЯНГОН, Уёнган (Уйғонган) б о б о — қад. шаҳар харобаси (мил. 1 — 4-а. лар, 9—14-а. лар). Хоразм вилоятининг Шовот туманидаги Манақ (Ам-барманоқ) посёлкасидан 1,5 км жан.-шарқда жойлашган. Ваянгонни 1949—50 й. ларда Я. Ғ. Ғуломов тадқиқ этиб шаҳар ҳаётини 2 босқичга: кушонлар даври (1—4-а. лар) ва ўрта асрлар (9—13-а. лар)га ажратган. 1973—74 й. ларда Ваянгонни Ўзбекистон ФА Қорақалпоғистон филиалининг Тарих, тил-адабиёт ин-ти археология бўлими ходимлари текширишган. Ваянгон тарҳи тўртбурчак, икки: ғарбий (280×360 м) ва шарқий (320×220 м) қисмдан иборат. Ёдгорликда олиб борилган ишлар якунига кўра, Ваянгоннинг ғарбий қисми мил. 2—13-а. бошларида обод бўлган. Я. Ғ. Ғуломов Ваянгонни ўрта асрлардаги Ардахушмисан ш. деб ҳисоблаган. Ваянгон ҳудудида, шунингдек Абдол-бобо ва шайх Жалолиддин (12—13-а. боши) номли кичик тепачалар, Шайх Ҳасан Саброний макбараси (12— 14-алар), Қалмоқ қирилган қабристони (12—14-а. лар) жойлашган.

Ваянгон қалъаси номи «Гўруғли» достонида ҳам тилга олинган.

Ад.: Гулямов Я. Г., История орошения Хорезма с древнейших времен до наших дней, Т., 1975; Мамбетуллаев М., Кдырниязов М. М., Городище Военган. Археология Приаралья, вып. 1, Т., 1982; Мамбетуллаев М., Средневековый могильник Калмаккырылган. Археология Приаралья, вып. 2, Т., 1984.


Кирилл алифбосида мақола: ВАЯНГОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ТАРИХ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЖАЛОЛИДДИН МАНГУБЕРДИ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты