ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ

«ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ» — шкент вилояти ҳокимлигининг ижтимоийсиёсий газетаси. Муассиси — Тошкент вилояти ҳокимлиги. Тошкент ш. да ҳафтада 5 марта чиқади. Дастлаб 1928 й. 11 дек. да «Шарқ ҳақиқати» номи билан «Тошкент округ фирқа қўмитасининг, округ ижроия қўмитасининг ва округ касаба союзлари шўросининг нашр афкори» сифатида чоп этилган (жами 519 сони чиққан). 1930 й. 23 сент. дан «Қизил Ўзбекистон» газ. га қўшилган. 1954 й. 9 фев. дан ҳоз. номда. Газ. га турли йилларда Р. Алимов, Э. Исмоилжонов, 3. Есенбоев, М. Қориев, А. Исмоилов, Н. Насимов, Ф. Муҳиддинов ва б. муҳаррирлик қилишган.

Газ. нинг ташкил этилишида ва дастлабки сонларидан бошлаб сиёсийиқтисодий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаёт ҳодисаларига ҳозиржавоб газ. сифатида намоён бўлишида ўша даврнинг таниқли ёзувчи ва журналистлари — Абдулла Қодирий, Ғафур Ғулом, Мақсуд Шайхзода, Сотти Ҳусайн, Комил Алиев, Ориф Аюповлар катта ижодий ҳисса қўшганлар. 2001 й. 7 июлдан «Тошкент ҳақиқати» ва «Ташкентская правда» газ. ларининг бирлашган таҳририяти ташкил этилди. Газ. саҳифаларида бозор иқтисодиётини ривожлантириш, кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш, ижтимоийиқтисодий тараққиёт, тадбиркорлик ҳаракати миқёсларини кенгайтириш муаммоларига доир мавзулар ёритиб борилади. Баркамол инсон тарбияси, ватанпарварлик ва юксак ахлоқиймаънавий фазилатларни шакллантириш, ҳуқуқтарғибот масалалари газ. да етакчи мавзуларга айланган. Адади 12000 нусха (2004).


Кирилл алифбосида мақола: ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты