ВАҚТ МИЛЛИЙ ДЕПОЗИТАРИЙСИ

«ВАҚТ» МИЛЛИЙ ДЕПОЗИТАРИЙСИ — қимматли қоғозларни ҳисобга олиш, сақлаш ва муомала ҳаракатларини қайд этиш, мижозларнинг қимматли қоғозларга эгалик ҳуқуқини ҳисобга олиш билан шуғулланадиган муассаса. «Вақт миллий депозитарийси» м. д. Ўзбекистан Республикаси фонд бозорларидаги қимматли қоғозлар (акция, вексель ва б.) муомалаларида уларнинг ҳаракати, сақланиши ва ҳисоби билан бирга акциядорлик жамиятлари, хусусийлаштириш инвестиция фондлари, брокерлик идоралари ва б. га депозитарий хизматлари кўрсатади. Мазкур депозитарий ЎзРда очиқ турдаги акциядорлик жамияти. Ўрта Осиёдаги энг йирик депозитарий. Бош идораси Тошкент ш. да жойлашган. 1994 й. 8 июнда ташкил этилган. Вилоятларда 12 филиали ишлайди. ЎзР Давлат мулки қўмитасининг ваколатли депозитарийси ҳисобланади. Мижозларга 70 дан ортиқ турли депозитарий хизматлари кўрсатади ва республикада мавжуд бўлган бошқа 6 мустақил депозитарий ишини мувофиқлаштиради. «Вақт миллий депозитарийси» м. д. Ўзбекистан ҳудудидаги депозитарийлар фаолиятини мувофиқлаштириш, хорижий депозитарийлар билан мухбирлик алоқаларини ўрнатиш ва ҳамкорликда иш юритиш, қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларини маълумотлар билан таъминлаш; миллий ва хорижий қимматли қоғозлар (акция, вексель, облигация, сертификат ва б.)ни жойлаштириш, сақлаш, ҳисобга олиш, уларни Ўзбекистон фонд бозоридаги ҳаракатини тартибга солиш (қимматли қоғозлар сохталаштирилиши олдини олиш, таъминланмаган ва қайд этилмаган акцияларнинг бозорга чиқмаслигини 100% кафолат билан назорат этиб бориш), шунингдек мулк эгаларининг ўз ихтиёридаги қимматли қоғозларни сотиш, совға қилиш, гаровга бериш, мерос қолдириш ва ш. к. ни ҳисобга олиш ва б. вазифаларни бажаради. Депозитарий халқ хўжалигининг барча тармоқларидаги 4,8 минг акциядорлик жамиятларига қимматли қоғозлар бўйича, шунингдек 246 брокерлик идоралари, 13 реестр компаниялари ва б. 80 дан ортиқ хусусийлаштириш инвестиция фондларига депозитарий хизматлари кўрсатади. Ўзбекистон худудида чиқарилган акцияларнинг 66% миллий депозитарийда, 32% унинг филиалларида сақланади ва ҳаракати назорат қилинади (1990-й. лар охирлари). Ўзбекистонда мавжуд 19 депозитарийларда (Тошкент ш. даги бош идора ва 12 ҳудудий филиаллар, шунингдек 6 мустақил депозитарий) жами 818 минг ДЕПО ҳисоб варақалари очилган.

Маҳмуд Косимов.


Кирилл алифбосида мақола: ВАҚТ МИЛЛИЙ ДЕПОЗИТАРИЙСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ФОНД БОЗОРИ
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты