ТОШКЎМИР СИСТЕМАСИ (ДАВРИ), карбон — Ер тарихи палеозой эраси бошидан 5геологик давр; девон давридан кейин, пермь давридан олдин ўтган. Бу давр бундан 350 млн. йил аввал бошланиб, 65—75 млн. йил давом этган. Россия, Хитой, Японияда Тошкўмир системаси 3 бўлимга, Ғарбий Европада 2 бўлимга бўлинади. Тошкўмир системаси ётқизиқлари барча материкларда тарқалган. Классик кесмалари — Ғарбий Европа (Буюк Британия, Бельгия, Германия), Шарқий Европа (Донбасс, Москва синеклизаси) ва Шим. Америка (Аппалачи, Миссисипи дарёси ҳавзаси ва б.)да мавжуд. Тошкўмир системасида платформа ва геосинклиналларнинг ўзаро жойлашуви девон даврипагняек сақланиб қолган. Шим. ярим шар платформаларида Тошкўмир системасига мансуб денгиз ётқизиқлари мавжуд. Жан. ярим шарда эса, континентал ётқизиклар ривожланган. Геосинклиналларда лава, туф ва туффитлар, флишлар, чақиқ ва чўкинди жинслар ҳам кенг тарқалган. Геологик жараёнлар хусусиятлари ва палеогеографик шароитларига кўра, Тошкўмир системаси деярли бутун Ер шарида 2 босқичга бўлинади: 1) дастлабки (қуйи) карбон;
2) ўрта ва юқори карбон. Ўрта палеозой геосинклиналларининг катта қисмида герцин бурмаланиши натижасида дастлабки карбондан кейин денгизлар ўрни қуриган. Шим. Шарқий Осиё, Шарқий Европа ва Шим. Америка платформаларида янги пайдо бўлган куруқликлар ўрнини денгизлар эгаллаган. Тошкўмир системасида (айниқса, 1ярмида) трансгрессиялар бўлиб турган. Дастлабки карбонда Европа (Скандинавия ва унга ёндош рнлар)дан ташқари, Осиёнинг катта қисми, Шим. Америка, Жан. Американинг ғарбий чеккаси, Африканинг шим. ғарби, Австралиянинг шарқий қисми денгизлардан иборат бўлган. Денгизлар саёз бўлиб, уларда кўпгина майда ороллар жойлашган. Ягона йирик қурукдик Гондвана бўлган. Кичикроқ қурукликлар Скандинавиядан тортиб Атлантиканинг шим. қисми, Гренландия ва Шим. Америка бўйлаб ястаниб ётган. Сибирнинг Лена билан Енисей дарёлари, Монголия билан Лаптевлар денгизи оралиғидаги марказий қисми ҳам қуруқдикдан иборат бўлган. Ўрта карбонга келиб, деярли бутун Ғарбий Европа, Ғарбий Сибирь текислиги, Қозоғистон, Ўрта Сибирь ва б. районларда денгизлар чекиниб, қурукликлар пайдо бўлган. Тошкўмир системасининг 2ярмида герцин орогенези зоналари (Тяньшан, Қозоғистон, Урал, Европанинг шим. қисми, Шарқий Осиё, Шим. Америка)да тоғ тизмалари кўтарилган. Материклар иклими турлитуман бўлиб, асрданасрга ўзгариб борган. Тропик, субтропик ва мўътадил минтақаларнинг сернам иқяими ҳамма материкларда ўрмон ва ботқоқлик ўсимликларининг кенг тарқалишига имконият туғдирган. Ўсимлик қолдиқлари тўпланиши натижасида, айниқса, торфзорларда кўпданкўп кўмир ҳавзалари ва кўмир конлари ҳосил бўлган. Еврамерика ёки Вестфалия (мўътадил) фитогеографик областлар фаркланади. Еврамерика области wkjiv. ми Тошкўмир системаси охирига келиб анча қуруқлашган, айрим жойларда субарид иклим пайдо бўлган. Қолган областларда сернам иқлим Т. е. охиригача эмас, пермь даврида ҳам давом этган, айрим ҳудудлар иқлимигина қуруқ бўлган. Турли минтақалар ўртасидаги кескин иқлим фарқлари ўртаюқори карбон даврида вужудга келган. Ўрта карбондан бошлаб Балхаш кўли — Енисей дарёси қуйилиш жойидан шарқий қисмининг иклими ғарбий қисмига нисбатан мўътадил бўлган. Урал, Тяньшан, Қозоғистон, Монголия — Охота ва б., Ғарбий Европа, Осиё, Шим. ва Жан. Америка, Австралия шарқи геосинклиналларида магматик жараёнлар намоён бўла бошлади.
Органик дунёси. Бу давр бошида майда баргли плаунсимон ўсимликлар, очиқ уруғли папоротниксимонлар (птеридоспермалар), содда бўғимпоялилар ва папоротниксимонлар (асосан, папоротниклар) кўп ўсган. Қуйи карбон давридаёқ оддий плаунсимонлар ўрнини йирик дарахтсимон ўсимликлар эгаллаган ва улар ўрта карбонда кенг тарқалган. Тропикларда (Еврамерика областида) ўрта карбонда баланд бўйли плаунсимонлар, птеридосперма ва б. папоротниклар, каламитлар ва понабарглилардан иборат ўрмонлар ҳукмрон бўлган. Шимолроқ (Ангара области)да қуйи карбонда плаунсимонлар, ўртаюқори карбонда эса кордаитлар ва папоротниксимонлар кўп ўсган. Гондвана областида бу даврда, чамаси, глоссоптерис флора (айниқса, пермь даврига хос) ривожланган. Мўътадил иқлимли фитогеографик областларда ўрта Тошкўмир системасидан эрта пермгача флора анча тараққий этган. Аксинча, тропикларда юқори карбонда иклим қуруқлашиши таъсирида ботқокли пастликлардаги ўсимликлар тубдан ўзгарган. Баланд жойларда игнабаргли ўсимликлар кенг тарқалган. Денгизларда кўкяшил сувўтлар, чучук сувларда кўмир ҳосил қилувчи яшил сувўтлар жуда кўп бўлган.
Ҳайвонот дунёси турлитуман. Денгизларда фораминифералар кенг тарқалган, улар шу даврда тез ўзгариб, бир неча ўнлаб уруғ ва минглаб турлари пайдо бўлган. Фузулинидларнинг катта оиласи стратиграфия учун аҳамиятли. Моллюскалар, наутилоидейларнинг хилмахил турлари бўлиб, саёз денгизларда елкаоёклилар кенг тарқалган. Игнатанлилардан, айниқса, денгиз нилуфарлари тараққий этган, айрим жойларда денгиз кирписи қолдиғи, бластоидейлар учрайди. Умуртқали ҳайвонлар, айниқса, баликлар сезиларли эволюцион ўзгаришни бошдан кечирган. Суякли балиқлар, акулалар тараққий этган. Қуруқликда амфибиялар, стегоцефаллар қукмрон бўлган, судралиб юрувчилар ҳали оз эди. Ҳашаротлар (капалаклар, ниначи, сувараклар)нинг қолдиклари топилган, айримлари жуда катта бўлган. Фитогеографик областлар Ангара ёки Тунгуска (Сибирь, Қозоғистоннинг шарқи, Монголия) ва Еврамерика (Шим. Америка, Европа, Шим. Африка, Анадолу, Кавказ, Козоғистоннинг ўрта қисми, Ўрта Осиё, Хитой, Жан. Шарқий Осиё) қуйи карбондан бошлаб ажратилган. Қуйи карбон охирида Гондвана области (Жан. Америка, Жан. Африка, Ҳиндистон, Австралия, Антарктида), юқори карбонда Еврамерика областидан Хитой, Жан. Шарқий Осиё ажрала бошлаган. Барча зоогеографик районлаштириш схемаларида шим. тропик бўлмаган область (Шим. Осиё ва Арктиканинг бир кисми), жан. тропик бўлмаган область (Австралия, Жан. Американинг бир қисми) ва улар орасида жойлашган тропик область (Тетис) ажратилади. Донецк ҳавзасидаги Тошкўмир системаси кесмаси ўзининг туликлиги, очиқлиги, хилмахил палеонтологик қолдиқларга бойлиги билан классик кесма ҳисобланади. Бу ерда қуйи карбон ётқизиқлари оҳактошлар, ўрта ва юқори карбон ётқизикҒшри эса қалин (6—12 км) кўмир қатламларидан иборат.
Фойдали қазил мал ари . Тошкўмир ва қўнғир кумир барча материклар (қуруқликлар)да бир қанча ҳавза ва конларни ҳосил қилади. Донецк (тошкумир), Москва ёни (қўнғир кумир), Кузнецк ва Тунгуска (Т. д. ва пермь системаси кўмирлари) ҳавзалари; Украина, Урал, Шим. Кавказ ва б. конлар; Марказий ва Жан. Европа [Польша (Силезия), Германия (Рур), Бельгия, Нидерландия, Франция, Буюк Британия] даги ҳавзалар ва конлар шулар жумласидан. Тошкўмир системасида ВолгаУрал области, ДнепропетровскДонецк ботиғи ва б. жойларда нефть ва газ конлари ҳосил бўлган. Бу даврга мансуб темир рудаси, марганец, мис (йириги — Жезқазган), қўрғошин, pyx; алюминий (боксит), ўтга чидамли ва керамик гил конлари ҳам маълум. Ўзбекистон ҳудудида Тошкўмир системаси ётқизиқлари кенг тарқалган. Унинг кесмалари Қизилқум, Нурота тоғларида ва унинг шим. (Пистали, Хонбанди, Эгамбелитоғ) тоғ этакларида, Чумкартоғ, Қоратепа ва Чақиликалон, Олай тоғларининг қуйи қисмларида, Қорачатир ҳамда Чатқол, Қурама, Писком, Сандалаш, Угом тоғларида мавжуд.
Тошкўмир ётқизиқлари ҳар учта бўлимда ҳам тарқалган бўлиб, улар орасида карбонатли (доломит ва оҳактошлар, баъзан кремнийларнинг қаламча ва линзалари), терригенкарбонатли (қумтош, алевролит, сланец ва оҳактошлар), терригенвулканли типдаги кесмалар мавжуд. Денгиз фациялари даврнинг барча бўлимларида топилган.
Зоя Абдуазимова.