ТОШЛОҚ ТУМАНИ

ТОШЛОҚ ТУМАНИ — Фарғона вилоятидатн туман. 1935 й. да ташкил этилган. 1959 й. да Охунбобоев туманига бирлаштирилган. 1973 й. 12 апр. да қайта тикланган. Ғарбдан Марғилон ш., шим. ғарбдан Охунбобоев, Ёзёвон, шарқцан Қува туманлари, жан. шарқдан Қувасой ш. ва шим. шарқдан Андижон вилояти Бўз тумани билан чегарадош. Майд. 0,24 минг км2. Аҳолиси 134,9 минг киши (2000). Туманда 1 шахарча (Тошлоқ), 11 қишлоқ фуқаролари йиғини (Арабмозор, Ахшак, Бирлик, Варзак, Қиров, Найман, Найманбўстон, Садда, Тўхтабоев, Қумарик, Қўрғонча бор. Туман маркази — Тошлоқ шаҳарчаси.

Табиати. Туман ҳудудининг ер юзаси, асосан, текисликдан иборат бўлиб, жан. дан шимолга томон пасайиб боради ва шим. да Фарғона чўлларига туташиб кетади. Ғарбий қисмида кумликлар бор. Иқлими континентал. Янв. нинг ўртача траси 0°—2°, энг паст траси —27°, июль ойининг ўртача траси 28°, энг юқори тра 44°. Вегетация даври 210—215 кун.

Йиллик ёғин 200 мм. Ёғиннинг кўп қисми қиш ва баҳорда ёғади. Кўпинча, ғарбий шамоллар («Бекобод шамоли») эсиб туради. Баъзан, тоғлардан шарқий ва жан. шарқий йўналишда қуруқ ва илиқ шамол эсади. Асосий дарёси — Исфайрам. Жан. дан шим. га оқиб ўтадиган Ёзёвонсой ҳам суғоришда муҳим аҳамиятга эга. Туман ҳудудининг шим. қисмидан шарқцан ғарбга томон Kamma Фарғона капали оқиб ўтади.

Тупроқлари, асосан, бўз тупроқ. Шимолрокда аллювиал ўтлоқ ва шўр тупроқлар ҳам бор. Ёввойи ўсимликлардан; ажриқ, итузум, шўра, қўйтиканак, бангидевона, отқулоқ, зубтурум, момоқаймоқ, юлғун, ялпиз, янтоқ, курмак, печак, семизўт, оқмия, гулхайри, саксовул, туя пайпоқ, наъматак, дўлана ва б. усади. Ёввойи ҳайвонлардан судралувчилар [(эчкемар, чарх илон (эфа), калтакесаклар)], кемирувчилар (қумсичқон, қўшоёқ, юмронқозиқ, тулки, бўри, қуён, типратикан ва б.) қушлардан чумчуқ, мусича, бедана, жиблажибон, қарқуноқ, кўршапалак, сўфитўрғай, қирғий, қалдирғоч, кўкқарға, булбул, саъва, қизилиштон, ўрдак, лайлак, зарғалдоқ, сассиқпопишак ва б. бор. Сой ва каналларда ондатра учрайди.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, қирғиз, рус, татар ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 465,2 киши. Шаҳар аҳолиси 14,2 минг киши, қишлоқ аҳолиси 120,7 минг киши.

Хўжалиги. Туманда пахта тозалаш зди, тикувчилик фкаси, МТП, қурилиш ташкилотлари, автокорхоналар бор.

Қ. х. нинг асосий тармоғи — пахтачилик. Пиллачилик, чорвачилик, ғаллакорлик, полиз ва сабзавотчилик ҳам ривожланган. Туманда 11 ширкат хўжалиги мавжуд. Тошлоқ тумани экин ерларига пахта, дон, сабзавот, полиз, беда, лавлаги экилади. Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида қорамол, қўй ва эчки, парранда боқилади.

Туманда 50 га яқин умумий таълим мактаби, кутубхоналар, маданият уйлари, клуб муассасалари, музейлар ишлаб турибди. Марказий касалхона ва унинг бўлимлари, поликлиника, туғруқхона, тиббий пунктлар фаолият кўрсатади. Туман маркази ва Фарғона шаҳри ҳамда тумандаги йирик қишлоқлар орасида автобуслар қатнови йўлга қўйилган.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШЛОҚ ТУМАНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
ХИТОЙ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты