ТОШМАТОВ

ТОШМАТОВ Ғанижон (1913.27.6, Асака — 1994.14.2, Тошкент) — созанда (ғижжак), бастакор. Ўзбекистон халқ артисти (1973). Созандаликни дастлаб отаси Т. Шоматов, акалари Каримшер, Абдулла ва Муҳаммадалилар, кейинчалик С. Сиддиқовдан, куй басталашни Т. Жалиловдан ўрганган. Тошкент консерваториясининг тайёрлов курсида ўқиган (1947—49). Тошматов дастлаб моҳир созанда сифатида танилган. Андижон (1932— 34), Фарғона мусиқали театрларида созанда ва мусиқа раҳбари (1934—39), Муқимий театри (1939 — 46), Ўзбекистон радиоқўмитаси халқ чолғу асбоблари оркестрида созандаконцертмейстер (1946—67) ва раҳбар (1949—53) бўлиб ишлаган. «Ушшоқ», «Сегоҳ», «Насри Сегоҳ», «Дугоҳ», «Фарғона Бузруги», «Сурнай Бузруги», «Чапандози Баёт» каби ўнлаб мақом йўллари, «Яланг даврон», «Нисор», «Муножот», «Танавор», «Тонг отгунча» каби халқ куйларини, ўзи басталаган «Кезарман», «Гулжамол» ва б. мураккаб асарларни ижро этган. Т. Ўзбекистон радиосида Уйғур ансамбли (1967—78), Ўзбек халқ этнографик ансамбли (1978—79), «Дуторчи қизлар ансамбли»нинг ташкилотчиси ва бадиий раҳбари (1979—94, 1996 й. дан Тошматов номида), «Мақом» ансамбли бадиий раҳбари (1987—88) бўлиб, ўзбек мумтоз мусиқаси ривожига катта ҳисса қўшган. Тошматов унутилиб кетган кўплаб ашула, ялла, лапарларни тиклаб, концерт дастурларини бойитган. Бастакорликни Фарғона театрида бошлаган. «Лайли ва Мажнун» (1935), «Фарҳод ва Ширин» (1936) каби спектаклларга унинг куйлари киритилган. Кейинчалик Б. Зейдман билан ҳамкорликда «Қари қиз» (Т. Тўла либреттоси, 1965) мусиқали драмасини яратган. Ижодида ўзбек ва уйғур халқлари мусиқа мероси анъаналарини уйғунлаштириб, 400 га яқин асар (асосан, қўшиқ, ялла, чолғу куй ва ашула)ларида ўзига хос қурама услуб яратишга муваффақ бўлган. «Истадим», «Эй, бегим», «Қора зулфинг» (Навоий шеърлари), «Ҳайҳай санам», «Улдиройин дермисан» (Машраб), «Менга номеҳрибон бўлди» (Ҳувайдо), «Дедимки» (Бедил) каби ашулалари кенг тарқалган. Уйғур ансабли учун куй ва қўшиқлар («Уйғур қизлари» ва б.), «Андижон санами» номли 3 қисмли вокалрақс сюита яратган. Уйғур 12 муқомини тиклашда фаол қатнашган. Тошматов 1930-й. лардан Юсуфжон қизиқ, Ж. Султонов ва бошқалар билан аския жанрининг усталаридан бўлиб, унинг оммавийлашувига ҳисса қўшган. Тошматов ижролари Ўзбекистон радио ва телевидениеси фоно ва видеожамғармаларига, грампластинкага ёзилган. «Ўзбектелефильм» студиясида Тошматов ижодига бағишлантан фильм яратилган (1991).


Кирилл алифбосида мақола: ТОШМАТОВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



РАЖАБИЙЛАР
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
ТОШКЕНТ
МУСИҚА
ШАШМАҚОМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты