ТОШТАРОШЛИК, сангтарошлик — ҳунармандлик тури; тошни кесиш, йўниш билан уни маълум шаклга келтириш касби. Инсон жуда қадим замонлардан бери ўз эҳтиёжлари учун турлитуман табиий тошлардан фойдаланади. Табиий тошлар кенг тарқалган ўлкаларда тош асосий қурилиш материалидир; унинг турли навлари уйрўзғор буюмлари, қурол ва асбоблар, безак ашёлари тайёрлашда кенг қўлланилган. Қимматбаҳо тошлар жаҳондаги деярли ҳамма халк,ларда безак буюмлари тайёрлашда ишлатилади.
Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон табиати турлитуман тошларга бой, шунингдек, тошга нисбатан фойдаланишга бир мунча қулай ва осон бўлган ёғоч, ганчга ҳам бой. Географик шароит такрзоси билан қурилиш материали сифатида меъморликда тошдан кам фойдаланилган, жонли мавжудотларнинг шаклларини ишлаш — ҳайкалтарошлик ҳам ривожланмаган. Кимматбаҳо тошлардан бадиий ва безак буюмлари тайёрлаш, нодир тошлардан заргарликда фойдаланиш жуда қадимдан ривожланган.
Неолит даврига мансуб Лавлакон — 59 макони (Қизилқум)да заргарлик устахонасининг қолдикларидан феруза тақинчоклар тайёрлашда фойдаланилган чақмоқтош, кварцит эговлар топилган (мил. ав. 3минг йиллик). Неолит ва жез даврларида тош бадиий ишланганлигини Замонбобо маданияти ва Чустдан топилган археологик топилмалардан ҳам кўриш мумкин; Фарғона вилоятидаги Сўх қишлоғидан топилган қора тошдан ишланган тумор диққатга сазовор.
1—3-а. ларда Ўзбекистоннинг жан. да биноларнинг пойдевори, устунларида, бино қисмларини безашда мармар ва харсанг тошлардан, биноларни безаш учун рельеф ва ҳайкаллар тайёрлашда (буддизм тарқалиши муносабати билан) оҳактошдан фойдаланилган. Айритом, Фаёзтепа, Қоратепа ва б. биноларнинг қолдиклари биноларни безашда тошдан фойдаланилганини кўрсатади. Т. Ўрта Осиёда 15-а. да янада ривожланди ва такомиллашди, Мадраса, мақбара ва б. йирик бинолар қурилишида тошдан кенг фойдаланилди: Амир Темур мақбараси, Бибихоним жоме масжиди, Аҳмад Яссавий мажмуи кабилар жозибали безатилган. 19-а. да — 20-а. бошларида Самарқанд, Бухоро, Хива, Шахрисабз, Қўқон ва б. шаҳарларда йирик бинолар, ҳовузлар (Лаби Ҳовуз ансамбли, Ситораи Моҳи Хоса ва б.), тегирмонларда харсанг тош ва мармардан кўп фойдаланилган, Нурота, Ғозғон қишлоқларида мармардан лаган, пиёла каби идишлар тайёрлаш ривожланган. 20-а. — 21-а. бошларида (айниқса, Ўзбекистон мустақиллигидан сўнг) маъмурий ва жамоат биноларини қуриш ва уларни безашда оҳактош, мармар, гранит ва б. тошлардан, тоғ жинсларидан фойдаланишга катта эътибор берилди: Навоий театри, Муқимий театри, Тошкент метрополитени бекатлари, Халқлар дўстлиги саройи, Олий Мажлис, Темурийлар тарихи давлат музейи, Оқсарой ва б. Ҳозир Тоштарошлик механизациялаштирилган, тош кесувчи, тошни силликловчи ва б. механизмлар кенг қўлланилади.