ТОШҚИН, дарёларнинг тошиш и — дарёда сув сатҳининг нисбатан қисқа вақт ичида тез номунтазам кўтарилиши ва деярли шундай тезликда пасайиши. Тошқин қор ва музликларнинг шиддатли эриши, ёғин кўп ёғиши, сув омборларидан сув ташлаш, тоғлардаги кўллар, тўғонларни, тўсиқ дамбаларни сув вайрон қилиши ва ҳ. к. натижасида содир бўлади. Баҳорги серсувликдан фаркли ўлароқ, Тошқин йилнинг турли даврларида рўй беради. Ўрта Осиё тоғларида қор тез ёки секин эриши, шунингдек, ёмғирлар натижасида тог дарёларида кетма-кет (баъзида 4—7 мартагача) Тошқин содир бўлади, тоғ дарёлари шу билан текис ерлардаги дарёлардан фарқ қилади. Тошқин оддий ва мураккаб турларга бўлинади. Оддий Тошқин бутун ҳавзага бир текис тушадиган бир йўла ёққан ёмғир (соатлаб ёки суткалаб) ёки вақт бирлигида эриган қор натижасида содир бўлади. Мураккаб Тошқин дарёнинг юқори қисмида кетма-кет юз берадиган Тошқин натижасида рўй беради.
Ўрта Осиёнинг катта дарёлари (Амударё, Сирдарё)да қишда ҳавонинг исиб кетиши туфайли дарёдаги қалин муз қатламлари жадал эриб, Тошқин юз беради. Бундай Тошқинда сув муз қатлами остида даре оқими бўйлаб қуйига ҳаракат қилади, муз ёрилиши натижасида сув сатҳи кескин кўтарилади ва баъзан максимал даражада ортиб кетади.
Катта Тошқин ерларни сув босишига олиб келиши мумкин. Сув омборлари Тошқин даврида сувнинг бир қисмини йиғиб олишга, ундан камчил даврларда суғориш ва б. мақсадларда фойдаланишга имкон беради (қ. Даре оқимини тартибга солши). Тошқин бўйича прогноз гидрометеорология тармоклари стя ва постлари маълумотлари асосида тузилади.
Зиёмиддин Артукметов.