ТОШҚУДУҚ ҚУМЛИГИ — Қизилқумнинг шим. ғарбий қисмидаги қумлик. Ғарб ва шим. ғарбдан Амударё дельтаси билан чегарадош, жан. ғарбда Табақум кумлиги, шарқ ва жан. да Кизилқумнинг б. қумликлари билан туташган. Тошқудуқ қумлиги ғарбдан шарққа 38—40 км, шим. дан жан. га 15 — 17 км га чўзилган. Баландлиги ғарбий қисмида 70—75 м, шарқида 138 м гача. Шим. ва шим. ғарб томон пасаяди. Тошқудуқ қумлигида эол рельеф шаклларидан қум марзалари, дўнг қумлар, барханлар, кўзанак қумлар тарқалган, кум марзалари ва дўнг қумлар ўсимликлар билан мустаҳкамланган. Барханлар кўпинча қудуқпар атрофида учрайди. Шим. қисмида тақирлар, жан. шарқий қисмида шўрхоклар (Улкан Қорашўр) тарқалган. Иклими кескин континентал, қиши совуқ, ёзи иссиқ (тра 44° гача кўтарилади). Ёғингарчилик кам (70—100 мм). Сурқўнғир қумли тақир тупроқлар ҳосил бўлган. Қумликда чўлга хос ксерофит, псаммофит ва эфемер ўсимликлар (оқ саксовул, жузғун, қуёнсуяк, қум акацияси, қандим, селин, шувоқ ва б.) ўсади. Қудуқлар (Тошқудуқ, Олтинқум, Қўнғиртепа, Қошқудуқ, Саксовулқудуқ ва б.) бор. Ҳудуди яйлов сифатида фойдаланилади. Мурод Маматқулов.