ВЕБЕР-ФЕХНЕР ҚОНУНИ

ВЕБЕР-ФЕХНЕР ҚОНУНИ — психофизиканинг асосий қонуни, немис физиологи ва анатоми Э. Г. Вебер очган (1834) ва физик Г. Т. Фехнер уни ривожлантирган. Бу қонунга асосан, бирбирига яқин бўлган икки таъсиротни фарқ қилиш фақат таъсирот кучига эмас, балки рецепторлар (мас., теридаги босим сезувчи ҳужайралар) нинг зич ва сийраклигига, марказий нерв системасининг функционал ҳолатига ҳам боғлиқ. Вебер-фехнер қонуни —Ф. қ. га кўра таъсирот кучи геометрик прогрессия (1, 2, 4, 8, 16 ва ҳ. к.) билан ошеа, сезги кучи арифметик прогрессия (1, 2, 3, 4, 5 ва ҳ. к.) билан ошади. Лекин таъсирот жуда кучсиз ёки жуда кучли бўлганда Вебер-фехнер қонуни —Ф. қ. айтарли тўғри келмаслиги кейинги тадқиқотларда аниқланди.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕБЕР-ФЕХНЕР ҚОНУНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
НЕРВ СИСТЕМАСИ
ТОШКЕНТ
РЕЦЕПТОРЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты