ТОҚТОШ Рафаил Ҳодиевич

ТОҚТОШ Рафаил Ҳодиевич (1926.26.1, Қозон) — санъатшунос, рассом, Ўзбекистон БАакад. (1997), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданиятходими (1978). Санъатшунослик дри (1973), проф. (1996). Москвадаги И. Суриков номидаги бадиий интда (1946—50) ва Петербург БАда (1950 — 54) таълим олган. Татар адиби Ҳоди Тоқтошпннг ўғли. 1932 й. дан Ўзбекистонда. 1960 й. дан Ҳамза номидаги санъатшунослик и. т. интида катта илмий ходим. 1996 й. дан Санъат инти (1997 й. дан Миллий рассомлик ва дизайн интима педагог. Тоқтошнинг илмий фаолияти Ўзбекистон тасвирий санъати масалаларини ёритишга бағишланган.

Тоқтош рассом сифатида яратган асарлари (жумладан, Ҳамзанинг ҳаёти ва ижодига бағишланган расмлар ва графика туркуми) республика музеиларида сак,ланади. «Дўстлик» ордени билан мукофотланган (2000).

Ас: Баҳром Ҳамдамий, Тоқтош, 1969; Ўзбекистоннинг тасвирий санъати, Тоқтош, 1972; Ҳозирги замон Ўзбекистон графикаси, Тоқтош, 1972; Ўрол Тансиқбоев, Тоқтош, 1978; Александр Волков, Тоқтош, 1982; Бадиий танқид этюдлари, Тоқтош, 1993.

TOF БОСИМИ — тоғ геомеханикаси фанида умумлашма тушунча бўлиб, Ер қаърида табиий ҳамда сунъий (ишлаб чиқариш. зарурияти натижасида) ҳолда намоён бўладиган турли кучланишлар мажмуаси. Тоқтошни вужудга келтирувчи асосий сабаблардан бири гравитациядир; тарқалиш майдони, таъсир кучи ва вақти турлича бўлган қўшимча сабаблар геотектоник жараёнлар, ер ости ҳамда ер усти иншоотларини қурилиши, фойдали қазилмаларни қазиб олиш жараёнларидир. Тоғжинслари массивида турли кучланишда ва тезликда намоён бўлувчи Тоқтош турли ижобий (фойдали қазилмаларни қазиб олишни осонлаштиради) ёки салбий ок,ибатларга олиб келади. Тоқтош намоён бўлишини башоратлаш, ўрганиш, унинг оқибатлари олдини олиш — кончилик амалиёти ва фанининг асосий вазифаси. Кон иншоотларини тўғри жойлаштириш, ўтказиш ва уларни таъминлаш Тоқтошни тартибга солишнинг шахталарда кенг қўлланиладиган маҳаллий самарали воситасидир. Тоқтош тушунчаси 19-а. да пайдо бўлган. Ўзбекистонда Тоқтошни бошқариш фани М. М. Протодьяконов асарларида ўз аксини топган.

TOF ЖИНСЛАРИ – Ер пўстини ташкил қилувчи, мустақил геологик жисм ҳосил қилувчи доимий таркибга эга бўлган табиий минерал агрегатлар. «Тоқтош» термини ҳоз. маънода 1798 й. дан бери ишлатилиб келинади. Одатда Тоқтош деб фақат қаттиқ жисмларни тушунилади, кенг маънода эса уларга сув, нефть ва табиий газлар ҳам киради. Тоқтошнинг кимёвий ва минерал таркиби билан бир қаторда, структура ва текстураси ҳам муҳим диагностик белги ҳисобланади. Тоқтош даги минераллар фоизи, уларнинг минерал таркибини аниқлайди. Келиб чиқишига қараб улар 3 гуруҳга бўлинади: магматик (отқинди), чўкинди ва метаморфик жинслар (қ. Магматик тоғ жинслари, Метаморфик тоғ жинслари, Чўкинди тоғ жинслари). Ер пўстининг 90% га яқин қисми магматик ва метаморфик, қолган 10% чўкинди тоғ жинсларидан иборат, аммо Ер юзасининг 75% майдонини чўкинди тоғ жинслари эгаллайди. Тоқтошнинг келиб чиқишида минерал таркибидаги фарқи уларнинг кимёвий таркиби ва кимёвий хусусиятларида ўз аксини топган. Асосан, силикатли минераллардан иборат магматик Тоқтошнинг кимёвий таркибида кремний кислота кўп бўлади. Таркибидаги SiO2 миқдорига қараб магматик Тоқтош нордон (65% дан ортиқ), ўта (55— 65%) ва асосли (50% дан оз) жинсларга бўлинади. Бундан ташқари, таркибида SiO2 жуда кўп бўлган (75% дан ортиқ) ўта нордон ва жуда кам (40% дан кам), лекин, магний оксидига бой — ўта асосли жинслар булади. Ишқорли металларга бой жинслар ишқорли жинслар дейилади. Чўкинди Тоқтошнинг кимёвий таркиби магматик жинсларникидан дифференцияланганлиги, жинс ҳосил қилувчи компонентлар таркибининг турлича бўлиши, сув, карбонат кислота, органик углероднинг кўп микдорда бўлиши билан фарқланади. Метаморфик Тоқтош таркибига кўра, чўкинди (туб жинс) жинсларга еки магматик жинсларга яқин туради, қайта кристалланиш ва метасомат жараёнида кўпгина рудали элементлар жамланиб рудали конлар ҳосил қилади. Тоқтош зичлик, эластиклик, пишиқлик, иссиклик, электр ва магнит хусусиятларига эга. Тоқтошнинг хусусиятлари уларнинг минерал таркиби, тузилиши ва ташқи шароитига боғлиқ. Ғоваклик ва дарзлик Тоқтош хоссаларини аниклайдиган муҳим параметрлардир. Ғовакчалар қисман суюқлик билан тўлган бўлиши мумкин, шунинг учун Тоқтошнинг хоссалари каттик., газсимон ва суюқ фазаларнинг хусусиятлари ва уларнинг нисбий микдорига ҳам боғлиқ. Ғоваклик ва дарзлик Тоқтошни нефть ва сув коллектори сифатида бақолашда, ҳамда уларнинг булоққа, бурғи қудуғи ва б. га оқиб келиш тезлигини аниклашда муҳимдир. Тоқтошнинг намлик ва газ сиғими, сув ва газ ўтказувчанлиги ҳам уларнинг ғоваклилиги билан аниқланади. Магматик Тоқтошда газли бўшликлар миқдори 60 — 80% га етади (мас., пемза ва пемза туфлари). Чўкинди Тоқтошда чўкинди ҳосил бўлиш жараёнида ғовакчалар вужудга келиб, цементланиш вактида беркилиши ёки сакланиб қолиши мумкин. Метаморфик Тоқтошда ғовакчалар кам булади, фақат ёриклар (дарзликлар) бўлиб, улар жинслар совиётганда пайдо бўлади. Тоқтошнинг зичлиги уларнинг ғоваклиги ва минерал таркиби билан боғлиқ. Рудали минераллар юқори зичликка эга (мас., пиритда — 5000 кг/м3 гача, галенитда 7570 кг/ м3гача); чўкинди тоғ жинслари минералларининг зичлиги кам (мас., тош тузининг зичлиги 2,2 г/ см3). Тоқтошнинг иссиклик сиғими, хажмнинг иссикликдан кенгайиш коэффиценти ва б. биринчи галда уларнинг минерал таркиби билан аникланади. Тоқтошнинг мустаҳкамлик, таранглик хусусиятлари иссиклик ва электр утказувчанлиги, асосан, жинсларнинг тузилиши ва айниқса доначаларнинг узаро богланиш кучига боғлиқ. Физик хоссалари катлам текисликлари йўналишида бир хил бўлса, кўндаланг йўналиш бўйлаб бошқача бўлади. Тоқтошнинг чўзилишга чидаш даражаси, иссиклик ўтказувчанлик, электр ўтказувчанлик, диэлектрик ва магнит ўтказувчанлик хусусиятлари қатлам йўналиши бўйлаб, сиқилишга чидаш даражаси эса кўндаланг йўналиш бўйлаб кўпроқ бўлади. Майда донадор Тоқтошда мустаҳкамлик юқори бўлса, йирик донадор Тоқтошда паст бўлади. Сиқилишга чидаш даражаси айниқса, толасимон тузилган майда донадор жинсларда юксак (мас., нефритда 500 Мн/м2). Кўпгина чўкинди жинсларда (тош тузи, гипс ва б.)да сикилишга чидаш даражаси паст. Тоқтош, одатда, иссикликни ёмон ўтказади, ғоваклик ортиши билан уларнинг иссиклик утказувчанлиги янада сусаяди. Таркибида ярим ўтказгичлар (графит, темир ва полиметалл рудалари ва б.) бўлган жинсларда иссиклик ўтказувчанлик хусусияти кўп бўлади. Тоқтошнинг купи диэлектрик ва ярим ўтказгичларга киради. Уларнинг магнитланиш хоссалари, биринчи галда, улар таркибидаги ферромагнит минераллар (магнетит, титанмагнетит, пирротин)га боғлиқ. Тоқтошнинг хоссалари механик (босим), иссиклик (тра), электр, магнит, радиацион (кучланиш) ва моддий (суюклик, газ ва б. га тўйинганлиги) майдонларнинг таъсирига боғлиқ. Босим таъсирида жинслар зичлашади, ғоваклар эзилади, доначаларнинг контакт майдони кенгаяди, шу тариқа Тоқтошнинг хоссалари ўзгаради. Одатда, босим ортиши билан электр ва иссиклик ўтказувчанлик, мустаҳкамлик ва б. ошиб боради. Иссиклик айрим минералларнинг эриб зичлашиши, парчаланиши, бугланишига олиб келади, натижада Тоқтош хоссалари ўзгаради. Электромагнит майдонларнинг кучланиши ва частотаси Тоқтошнинг электромагнит ва радиотулқин хусусиятларига катта таъсир курсатади. Тоқтош фойдали қазилма сифатида узига хос мустаҳкамлик, абразивлик, қаттиқлик, пармаланиш даражаси, портлашга чидамлилиги ва б. технологик хусусиятларга эга. Уларнинг моддий таркиби, физик ва кимёвий хусусиятлари геофизика, геол. (жумладан, мухандислик геол. си) ва кончилик саноатида информацияларнинг асосий манбаи ҳисобланади.


Кирилл алифбосида мақола: ТОҚТОШ Рафаил Ҳодиевич ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
РОССИЯ
ЯПОНИЯ
ТУРКИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты