ВЕГЕТАРИАНЛИК

ВЕГЕТАРИАНЛИК (лот. vegetabiJis – ўсимликка оид) — овқатланиш тарзи; гўштни чеклаб, асосан мева ва сабзавотларни тановул қилиш. Шу зайлда овқатланувчилар вегетарианлар дейилади. Вегетарианлик жуда қадимдан маълум. Гўшт маҳсулотлари истеъмол қилишни чегаралаш даражасига кўра вегетарианлар бир неча тоифага бўлинади. Уларнинг энг ашаддийлари ёки «кекса вегетарианлар» ҳар қандай гўшт маҳсулотлари, шунингдек сут, тухум ва ёғларни инкор этишади. «Ёш вегетарианлар» эса ўсимлик маҳсулотларидан ташқари сут, тухум ва сариёғ истеъмол қилишади. Улар гўшт организмни заҳарли чиқиндиларга тўлдирувчи, умрни қисқартирувчи ва инсонни баджаҳл қилувчи маҳсулот деб ҳисоблашади. Аксинча, гўштни истеъмол қилувчилар эса уни қимматли оқсиллар манбаи ҳамда тўла ҳазмли деб таъкидлайдилар. Овқатланиш тўғрисидаги ҳоз. замон фани (диетология) овқат моддаларини ҳам ҳайвон, ҳам ўсимлик маҳсулотларидан иборат, яъни аралаш бўлиши мақбул деб ҳисоблайди (қ. Овқатланиш).

Мева ва сабзавотларни пишириш ва узоқ муддат сақлаш жараёнида витаминларнинг камайиб кетиши туфайли вегетарианлар уларни янгилигида хомлигича ейишни тавсия қилишади. Замонавий тиббиёт фани амалиётда гўштсиз ҳам, ўсимлик маҳсулотлари асосида сут ва тухум қўшиб тайёрланган озиқ-овқатлардан парҳез таом сифатида фойдаланишни афзал ҳисоблайди. Баъзи хасталиклар — моддалар алмашинувининг бузилиши (мас., подагра), юрак-томир касалликларини даволашда маълум муддатга вегетариан овқатлар тавсия этилади.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕГЕТАРИАНЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ОВҚАТЛАНИШ
ТОШКЕНТ
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты