ТОҒ ЖИНСЛАРИНИНГ НАМ СИҒИМИ — маълум микдордаги сувни ўзига сиғдириб, ушлаб туриш хусусияти. Мутлақ қуруқ жинслардан фоиз ҳисобида ифодаланади. Тоғ жинсларининг нам сиғими оғирлиги (сув массасининг қуруқ жинс массасига нисбати) ёки ҳажми (сув ҳажмини жинс ҳажмига нисбати) жиҳатидан фоизда ифодаланадиган нам сиғими коэффициенти билан тавсифланади. Тоғ жинслари: нам сиғимли (торф, балчиқ, қумоқ тупроқ, гил), нам сиғими кам (бўр, мергель, гилли қум, соф тупроқ жинслари), нам сиғимсиз (яхлит отқинди ва чўкинди жинслар) бўлади. TOҒ ЖИНСЛАРИНИНГ РАДИОАКТИВЛИГИ — тоғ жинслари таркибида U, Th радиоактив элементларининг ва уларнинг емирилиш маҳсуллари К ва тоғ жинсларининг сув Rb ларнинг мавжудлиги. Радиоактив элементлар 92U, 92U радиоактив ҳад радиоактив изотопининг микдори билан аниқланади. Уран иккала изотопининг Ер пўстидаги (16 км чуқурликкача) микдори тахм. 2,510~4% (вазн ҳисобида), торийники 1,310—3%, калий радиоактив изотопиники 0,29%. Т. ж. р. Ернинг иссиклик балансида муҳим роль ўйнайди. Магматик жинсларда радиоактив элементлар таркиби уларнинг нордонлилиги ёки ишқорлилиги ортиши билан ўсиб боради. Отқинди тоғ жинслари орасида нордон жинслар энг катта радиоактивликка (U — 3,510~4; Th — 1,810—3), ультраасосли жинслар эса, энг кичик радиоактивликка (U— 310~7) эгадир. Отқинди тоғ жинсларда U, асосан, торий нодир ер элементлари гуруҳини акцессор минералларида изоморф аралашма кўринишида ва жинс ҳосил қилувчи минералларда сочма шаклда учрайди. Th эса, асосан, торийнодир ер элементлари гуруҳини акцессор минералларида етакчи элемент ёки аралашма ҳолида иштирок этади. К ва РЬ минерал ҳосил қилувчи минераллар билан боглик,. Чўкинди тоғ жинсларидаги радиоактив элементлар (U—3,2104: Th— 1,1Ю3) таркиби келиб чиқишига боғлиқ. Терриген чўкинди тоғ жинслари радиоактивлиги магматик жинсларникига яқин. Чўкинди тоғ жинслари орасида унинг юқори концентрациялиси сифатида денгиз фосфоритлари (50—300×10’»%), баъзи бир кора сланецлар (то 100х10~4%) ҳамда балиқларнинг суяк қолдиқлари ва қўнғир кўмир ажратилади. Метаморфик жинсларнинг радиоактивлиги етарли ўрганилмаган. Тупрокдаги Th нинг Ura нисбати туб жинслардагига қараганда анча катта. Нордон жинслар замирида пайдо бўлган тупроқ анча юқори радиоактивлик билан ажралиб туради. Ойдаги кристалли жинслар (базальтлар, анортозитлар)да радиоактив элементлар жуда кам. Инглиз геологи Ж. Жоули биринчи бўлиб (1905) Тоғ жинсларининг нам сиғимини Ер иссиқлик энергияси манбаи сифатида муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди. TOF ЖИНСЛАРИНИНГ СУВ ЎТКАЗУВЧАНЛИГИ — тоғ жинсларининг ўзидан сув ўтказиш имконияти. Сув ўтказиш даражаси, ўзаро туташган ғовак ва дарзликларнинг ўлчами ва микдорига хдмда тоғ жинслари доналарининг сараланганлигига боғлиқ бўлади. Сувни яхши ўтказувчи тоғ жинсларига — шағал, майда шағал, йирик донали қумлар, кучли карстланган ва дарз кетган жинслар киради. Деярли сув ўтказмайдиган жинсларга — гиллар, қумоқ тупроклар, дарзланмаган кристалли, метаморфик ва мустаҳкам чўкинди тоғ жинслари киради. Тоғ жинсларининг нам сиғими фильтрланаётган тоғ жинсининг кўндаланг кесими майдони бирлиги орқали ўтаётган сувнинг микдорига тенг бўлган фильтрациянинг тезлиги билан аниқланиши мумкин. Гидрогеологик тадқиқот ва ҳисобларда сув ўтказиш коэффициенти тоғ жинсларининг фильтраиияли хусусиятларининг кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади. Тоғ жинсларининг нам сиғимини ўрганиш ер ости сувларини қидириш ва разведка қилишда зарур бўлиб, улардан сувларни бир жойга жамлашда, гидрогеологик иншоотларини ўрнатишда, турли типдаги ер ости сувларини эксплуатация қилишда фойдаланилади. TOF КОМПАСИ — тоғ жинслари қатламининг ётиш элементлари: ётиш бурчагининг ўлчами, оғиш ва йўналиш томонларини аниқлайдиган асбоб. Тўғри тўртбурчак шаклдаги магнитланмайдиган пластинка тагликка ўрнатилган компас ва қиялик бурчагини аниқлашга мослаштирилган ойна кўрсатгичдан иборат. Тоғ жинсларининг нам сиғимининг шим. —жан. йўналиши (С—Ю ёки N — S) тагликнинг узун томонига параллел ҳолда жойлаштирилган. Шарқ — ғарб томонлари (В—3) ўрни алмаштирилиб ёзилган. Компас доираси — лимби шим. қутбдан бошлаб соат стрелкаси ҳаракатига тескари йўналишда 360° га бўлинган. Тоғ жинсларининг нам сиғими тоғ жинси қатламига унинг ётишига перпендикуляр равишда ёнбоши билан, «С» ҳарфли томонини эса ётиш йўналиши бўйлаб жойлаштирилганда лимбада шоқул кўрсатаётган кичик бурчак — қатламнинг ётиш бурчаги, компас ёнбоши бўйлаб қатлам юзасидан ўтказилган чизиқ — ётиш чизиғи дейилади. Ётиш чизиғига перпендикуляр чизиқ, қатламнинг йўналишини кўрсатади. Қатлам азимути унга Тоғ жинсларининг нам сиғимини горизонтал равишда «С—Ю» йўналишини қатлам йўналиши чизиғига мое жойлаштирилганда магнит стрелкасини шим. учи доирасидаги кўрсаткич — қатлам азимути йўналиши бўлади. Тоғ жинсларининг нам сиғимидан геол. қидирув ишларида фойдаланилади.