ТОҒ МАЙНАСИ (Myophonus caeruleus) — чумчуқсимонлар туркумининг шақшақлар оиласига мансуб қуш. Катталиги зоғчадек, лекин қанотлари калтароқ, думи узун, патлари кўк ёки бинафша тусда. Тумшуғи сариқ. Танасининг уз. 350 мм, думи — 150 мм га яқин. Оғирлиги 170—200 г. Ҳиндистон, Мьянма, Хитой, Ўрта Осиёда тарқалган. Тоғлардаги сув ҳавзалари бўйида ўтроқ яшайди. Уясини тошлар орасига ва қоялар ёриғига қуради. 4 — 5 татухум қўяди. ~ Т. м. сув қашаротлари, уларнинг личинкалари, моллюскалар, қўнғизлар, чумолилар ва хар хил мевалар билан озикланади. Чиройли, «бахт қуши» хисобланади. TOF МУМИ — қ. Озокерит. TOF ТЕРИСИ — қ. Палигорскит. TOF ХРУСТАЛИ, тоғ биллури кварц (SiO2)нинг деярли аралашмаларсиз паеттрали модификацияси; одатда, кимёвий тоза тури. Рангсиз, шаффоф, баъзан оч тутун ранг, саргиш хили ҳам учрайди. Тригонал сингонияда кристалланади. Йирик, тоза монокристаллари кам, кўпроқ метаморфик сланецларнинг ёриқ ва бўшлиқларида, турли типдаги гидротермал томирларнинг ёриқларида, камерали пегматитларда учрайди. Тоғ майнасининг бир жинсли шаффоф монокристаллари оптик асбоблар ҳамда электр ва радиотехникада пьезоэлектрик маҳсулотлар учун қимматбаҳо хом ашё хисобланади. Тоғ майнаси бадиий тош кесиш санъати1 да, кварцли ойналар ва заргарли к буюмлари ясашда ҳам ишлатилади.
Тоғ майнасининг юқори сифатли хили сунъий йўл билан олинади. Тоғ майнаси конлари Россия (Урал, Олтой), Украина, Хитой, Бразилия, Швейцарияда мавжуд. Ўзбекистонда Тоғ майнаси, асосан, Майдонтол тоғларида топилган.