ТОҒЖУМРУТ

ТОҒЖУМРУТ (Rhamnus) чилонжийдадошлар оиласига мансуб барг тўкувчи, доим яшил дарахтлар ёки буталар туркуми. Евросиё, Африка, Шим. Америкада ўсадиган 150 га яқин тури бор. Ўрта Осиё, Кавказ, Жан. Сибирь, Узоқ Шарқда дарёлар, кўллар қирғоқларида, жарликларда, тоғ ён бағирларида, тоғ ўрмон минтақаларида 19 тури ўсади. Новдалари тиканли. Барглари оддий, юмалоқ ёки чўзиқ. Гуллари икки жинсли. Май—июнь ойларида гуллаб, июль— авг. да мева тугади. Меваси ширали, данакли, серсув, қора, эти яшил ёки бинафша ранг. Ёғочи сарғимтирқизғиш, қаттиқ, тиғиз, оғир. Тоғжумрутнинг тиканли (R. catharticus), Паллас (R. pallasii) ва б. турлари кўкаламзорлаштиришда, яшил девор учун экилади. Пўстлоғи, барги, мевасида бўёқ моддалари бор. Имертин Тоғжумрут (R. imertinus) меваси сурги дори сифатида қўлланилади. Уруғи ва қаламчасидан кўпайтирилади.


Кирилл алифбосида мақола: ТОҒЖУМРУТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОСИЁ
РОССИЯ
ХИТОЙ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты