ТОҲИР МАЛИК

ТОҲИР МАЛИК (тахаллуси; асл исмшарифи Ҳобилов Тоҳир Абдумаликович) (1946.27.12, Тошкент) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси (2000). Ўзбек адабий фантастикасинкнг асосчиларидан бири. Тошкент унтининг кечки журналистика ф-тини тугатган (1969). Қурувчи (1963—64), мактабда ўқитувчи (1965— 66) бўлиб ишлаган. «Ленин учқуни» газ., «Гулистон» (1975—78), Ғафур Ғулом номидаги нашриётда муғаррир (1981—82), «Чўлпон» нашриётида бош муҳаррир (1985—87), «Шарқ юлдузи» (1982—85), «Ёшлик» (1989 — 91) журналиларида адабий ходим, масъул котиб, бош муҳаррир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида котиб (1988 — 90). Биринчи йирик асари — «Ҳикмат афандининг ўлими» (1972). «Заҳарли ғубор» (1974), «Фалак» (1975), «Сомон йўли элчилари» (1978), «Чорраҳада қолган одамлар» (1982), «Бир кўча, бир кеча» (1983), «Алвидо, болалик» (1989), «Сўнгги ўқ» (1990), «Ов» (1995) каби илмий-фантастик, саргузашт қиссалари машҳур. «Сўнгги ўқ» киссаси асосида 7 қисмли телефильм (1994) яратилган. «Қалдирғоч» (1987) эпик асари Абдулла Авлоний тақдири мисолида 20-й. лар ўзбек зиёлиларининг шаклланиши ҳақида баҳс юритади.

«Шайтанат» романи (1китоб, 1992; 2китоб, 1995; 3китоб, 1997; 4китоб, 2000) Тоҳир Маликнинг йирик асарларидан. Асар асосида кўп серияли телефильм яратилди. Романда турли қиёфадаги замондошларимизнинг образлари ёрқин лавҳаларда катта маҳорат билан чизилган, муҳим маънавийахлоқий муаммолар кўтарилган. Асарда жиноят оламидаги воқеалар фонида асосий эътибор асар қаҳрамонларининг руҳий дунёсини тахлил этишга каратилган. Кишиларни жиноятнинг разил оламидан эҳтиёт бўлишга чақирувчи ушбу огоҳлантирувчи асар мазмуни Тоҳир Маликнинг «Жиноятнинг узун йўли» (2004) илмийтаҳлилий рисоласида давом эттирилган. «Мехмон туйгулар» (2003) номли хотира, ёднома, адабий мақолалар тўпламида адабий жараёндаги муаммолар акс этган. Тоҳир Маликнинг ёзувчи Мирзакалон Исмоилий ижодий фаолиятини ёритувчи «Ёзувчининг бахти ва бахтсизлиги» (1988), Асқад Мухтор ижодини тахлил этувчи «Собир» (2003), Ўлмас Умарбеков ижодига бағишланган «Қиёмат қарз» (2002) ҳамда Абдулла Қодирий романлари тахлил этилган «Ибрат мактаби» (1993) бадиалари хам бор. Т. М. хужжатли кино соҳасида хам фаолият кўрсатган. Унинг «Амир Темур даври адабиёти» (1998), «Варахша» (1999), «Унвони инсон» (1999), «Соҳилсиз дентиз» (2000), «Зулмат салтанати», (2001), «Моштабиб» (2002) сиенарийлари асосида ҳужжатли фильмлар ишланган. Рус ёзувчиси Ф. М. Достоевскийнинг «Маъсума» киссасини, шунингдек, жаҳон адабиёти намояндаларининг айрим асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Ас: Танланган асарлар, 1—2ж. лар, Тоҳир малик, 2004.


Кирилл алифбосида мақола: ТОҲИР МАЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ЧЎЛПОН
ҒАФУР ҒУЛОМ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты