ТРАВМАТИЗМ

ТРАВМАТИЗМ — кишиларда содир бўладиган травмалар мажмуи; 2 гуруҳга бўлинади:

1) ишлаб чиқариш. (саноат ва қишлоқ хўжалиги.) Т. и;

2) ишлаб чиқариш. дан ташқари Т., яъни транспорт, куча, турмуш, спорт, болалар Травматизми ва ҳ. к. Ишлаб чиқариш Травматизми кўпроқ саноат да меҳнат шартшароитининг бевосита таъсири (мас., хавфеизлик техникаси ва меҳнат муҳофазасидаги камчиликлар, меҳнатнинг нотўғри ташкил этилиши ва б.), ишчининг малакасизлиги, руҳан, жисмонан толиқиши (яъни қаттиқ чарчаш, тоб қочиши ва ҳ. к.) оқибатида, шунингдек, қишлоқ хўжалиги. да мураккаброқ машиналар билан ишлаганда ишчи техник билимининг етарли эмаслиги, баъзан механизаторнинг тартибинтизомга риоя қилмаслиги ва б. да юзага келади. Ишлаб чиқаришдан ташқари Травматизм (кўча Травматизми)га кўпроқ шаҳар транспорти, алкоголизм ва ҳ. к. сабаб бўлади. Турмушда уй меҳнати билан шуғулланаётган (уй йиғиштириш, электр асбоблардан фойдаланиш пайти)да содир бўлади. Спорт машғулотларининг нотўғри усулда олиб борилиши ва ташкил этилиши, шугулланувчининг бетоблиги ёки қўполлиги, машғулот майдони ва спорт асбобларининг носозлиги ва б. оқибатида рўй бериши мумкин. Болалар Травматизми кўпроқучрайди. Бу болалар шўхлиги, тажрибасизлиги, электрдан шикастланиши, кўчада эса транспорт серқатнов жойларда ўйнаши, велосипед учиши ва ҳ. к. дан келиб чиқади.


Кирилл алифбосида мақола: ТРАВМАТИЗМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
ТУРКИЯ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты