ТРАЕКТОРИЯ (лот. traectorius — ҳаракатга оид) — фазода ҳаракатланаётган моддий нуқта ҳосил қилувчи чизиқ. Моддий нуқталардан иборат тизим ҳаракатланганда унинг ҳар бир нуқтаси ўзининг Траекторияси бўйлаб ҳаракат қилади. Моддий нуқталар тизимининг ҳолати ҳолатлар фазосида нуқта хисобланади ва унинг Траекторияси ҳолат Траекторияси деб аталади. Мат. нинг дифференциал тенгламалар ва динамик тизимлар каби соҳаларида Траектория тушунчаси асосий тушунчалардан бири ҳисобланади. Дифференциал тенгламалар ва динамик тизимлар назарияларида баъзан Траектория чизиқ бўлмаслиги хам мумкин. Чунки ҳаракатланаётган нуқтанинг координаталари бир ўзгарувчили функциялар бўлиб, улар дифференциал тенгламалар тизимининг махсус нуқтаси (мувозанат ғолат) бўлса, бу нуқтадан ўтувчи траектория шу нуқтанинг ўзидан иборат бўлади.