ВЕЛУМ (лот. velum — елкан) — айрим умуртқасиз ҳайвонларнинг ҳаракатланиш органи. Гидромедузалар ва сифонофораларнинг медуозоид зооидларида бу орган эктодерманинг соябон четида жойлашган мускулли бурмаси ҳисобланади. Бундай бурмалар тананинг ички томонига йўналган. Медуза танаси ва Велум қисқарганида сув соябондан суриб чиқарилиши туфайли медуза аборал томони билан олдинга ҳаракат қилади. Кубомедузаларнинг аналогик органи веляриум, қориноёқлилар ва икки паллали моллюскалар личинкаларини эса велигер дейилади. Велум икки бўлакли ёки тоқ орган, бошида жойлашади, узун киприклари бўлади. Велум сузиш ва озиқ зарраларни оғизга ҳайдаш учун хизмат қилади.