ВЕНГЕР МУСКАТИ

ВЕНГЕР МУСКАТИ, Ванилия, Мускат де Жезю, Мускат крокан, Мускат Примави — келиб чиқиши номаълум бўлган хўра-ки ва винобоп узум нави. Евросиёнинг узумчллик ҳудудларида тарқалган. Россиянинг жан., Ўзбекистон, Козоғистон ва Кирғизистонда р-нлаштирилган. Тупи ўртача ўсади. Гули икки жинсли. Барги ўртача (диаметри 15—16 см), тўгарак, кам кертикли. Беш бўлакчали, тўқ яшил. силлиқ, туксиз, чети арратишли, барги шапалоғи асосининг (барг бандита яқин қисми) кенглиги б-н бошқа мускат навларидан ажралиб туради. Узум боши ўртача (бўйи 15—17 см, эни 9—11 см), цилиндр-коннуссимон, ўртача тиғиз, оғирлиги 180 — 200 г. Ғужуми ўртача (17—18 мм), думалоқ, оқяшил, сершира, эти карсиллайди, хушбўй мускат ҳиди келиб туради. Ҳосили куртак ёзишдан бошлаб фаол ҳарорат йиғиндиси 2700—2900° да 140—150 кунда (авг. нинг иккинчи ярмида) пишади. Таркибида 25—26% қанд бор. Ҳосилдорлиги 80—130 ц/га. Бу нав енгил, унумдор тупроқларда яхши ўсиб, мўл ҳосил беради. Со-вуққа, касаллик ва зараркунандалар-га чидамсиз. Асосан, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида тарқалган.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕНГЕР МУСКАТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РОССИЯ
ЕР
ТОШКЕНТ
ВЕНГРИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты