ВЕНГЕР ТИЛИ

ВЕНГЕР ТИЛИ — венгерлартили. Фин-угор тиллари оиласининг угор гуруҳига мансуб. У асосан Венгриянинг ўзида ва у билан чегарадош бўлган Руминия, Чехия, Словакия, Сербия ва Украинанинг Закарпатье вилоятларида тарқалган. Венгер тилида 13,83 млн. киши сўзлашади.

Венгер тили фонетикаси учун унлиларнинг ҳам палатал, ҳам лабиал уйғунлашуви хосдир. Бу ҳолат сўз негизларида кўшимча орттирилганда кузатилади. Сўз ургуси эса асосан биринчи бўғинга тушади. Венгер тили морфологик нуқтаи назардан агглютинатив. Отлар сон (бирлик ва кўплик), келишик (20 га яқин) билан турланади. Уларда грамматик жинс йўқ. Сифат ва сонлар бошқа сўзлар билан битишув орқали бирикади. Отлар суффикс ва негизлар бирикуви воситасида ясалади. Феъллар сон (бирлик ва кўплик), уч шахе, уч замон, уч майл (аниклик, буйруқ, шарт) билан тусланади. Ёрдамчи сўзлар — кўмакчи, боғловчи, юкламалар, аниқ ва гумон артиклларидан иборат. Лексикасида кўпгина туркий ва немис тилларидан ўзлашган сўзлар бор.

Венгер тили ёзма ёдгорлиги 14-а. нинг 2-ярмига оид бўлиб, қабр тошларида учрайди. 17-а. дан венгер адабий тили шакллана бошлаган. Ёзуви лотин алифбоси асосида.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕНГЕР ТИЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФЕЪЛ
ЖАҲОН ТИЛЛАРИ
СЛОВАКИЯ
УРАЛ ТИЛЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты