ТРАНСМИЛЛИЙ КОРПОРАЦИЯ (ТМК) — хорижий активларга эга бўлган, операцияларининг камида 1/4 қисмини мамлакат ташқарисида, ўзи рўйхатга олинган чет мамлакатда амалга оширадиган йирик корпорация. Ташкилий жиҳатдан бош компания асосий капиталининг шўъба корхоналар капиталида қатнашуви тамойилига асосланади. ТМК ишлаб чиқариш. ни узлуксиз ўстириш ҳамда интеграциялашув сиёсати, фирма, компанияларнинг бир мақсадни кўзлаб қўшилиши (қўшилиш, сотиб олиш, молияишлаб чиқариш. гуруҳларни ташкил қилиш) ҳисобига пайдо бўлади. Ихтисослашувига кўра, саноат, хизмат кўрсатиш, савдосотиқ, банк, суғурта ва б. тармоқдарда фаолият олиб боради.
Дастлабки ТМКлар 20-а. бошларида пайдо бўлган. 2-жаҳон уруши (1939 — 45) дан кейин уларнинг роли яна ошди. 21а. бошида жаҳон ишлаб чиқаришининг катта қисми ТМК қўлида тўпланган. Американинг Ғарбий Европа ва Канадада, бир қанча ривожланаётган мамлакатларда ўз корхоналари тармоқларига эга бўлган ТМКлари фаолият кўрсатади. Мас., «Форд» автомобиль концернининг 30 та мамлакатда филиаллари бор. Йирик инглиз компаниялари («Бритиш петролеум», «ИКИ» ва б.), Германия («Херст», «Сименс» ва б.), Голландиянинг «Филипс» концернлари ТМКлардир. ТМК фаолияти ҳам миллий (ички), ҳам ташқи бозорга йўналтирилади. Одатда, ТМК кучли илмий-техникавий салоҳиятга эга бўлади. Mac, «Форд мотор»нинг АҚШ Детройт ш. да 100 мингдан кўпроқ муҳандистехник ходимлар, олимлар, технологлар, дизайнерлар ишлайдиган илмий-техника маркази бор. ТМК ўз таркибини ва фаолият йўналишларини мунтазам янгилаб туради. Уларнинг асосий мақсади бозорларнинг бир сегментини эмас, балки жаҳон бозорларида мустаҳкам устуворликни эгаллашдан иборат.
20-а. нинг 90-й. ларидан бошлаб Ўзбекистон саноатининг кўп тармокларида жаҳондаги кўпгина ТМКлар иштирокида саноат корхоналари ташкил топди. «ЎзДЭУ авто» (қ. Асака автомобиль заводи), ЗарафшонНьюмонт, «Кабул текстаплз», «КокаКола», «Нестле», «Кейс Корпорейшн» ва б. шулар жумласидандир.
Садир Салимов.