ТРАНСФЕРАЗАЛАР

ТРАНСФЕРАЗАЛАР — ҳар хил атомлар гуруҳини бир органик бирикма молекуласи (донорлар)дан иккинчиси (акцепторлар)га кўчирилиши қайтар жараёнини катализлайдиган ферментлар синфи. Трансферазалар энг катта синф бўлиб, уларнинг 500 га яқин индивидуал хиллари аникланган. Кўчирилаётган гурухдарнинг турига қараб, булар аминотрансферазалар, фосфотрансферазалар, гликозилтрансферазалар ва б. га бўлинади. Трансферазаларнинг кўпчилиги фақат кофермент (қ. Коферментлар) иштирокида каталитик фаоллигини кўрсатади, аммо кофермент тавсифи кўчирилувчи гуруҳ томонидан белгиланади. Мас., амин гурухларнинг кўчирилишида пердоксаль фосфат, шакарлар қолдигининг кўчирилишида нуклеотидлар кофермент бўлади. Трансферазалар табиатда кенг тарқалган бўлиб, оралиқ моддалар алмашинувида муҳим аҳамиятга эга.


Кирилл алифбосида мақола: ТРАНСФЕРАЗАЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ФЕРМЕНТЛАР
ТОШКЕНТ
ОКЕАН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты