ВЕНЕЦИАНОВ Алексей Гаврилович [1780.7 (18). 2 – Москва – 1847. 4(16). 12] — рассом, рус тасвирий санъатида маиший жанр асосчиларидан. Дастлаб ишқий муносабатларни мадҳ этувчи лирик портретлар яратди. Айниқса, унинг ижодида деҳқонлар ҳаёти акс этган ва рус табиати гўзаллиги нозик дид билан ифодаланган асарлар алоҳида ўрин тутади. «Шудгорда. Баҳор», «Деҳқон чолнинг боши», «Захарка», «Лавлаги тозалаш» ва б. шулар жумласидан. У кўп асарларини натура (борлиқнинг ўзига қараб чизиш) дан ишлаган.