ТРАПП

ТРАПП (шведча trappa — зина) — траппли областлар деб аталадиган, поғонали кўринишга эга катта майдонларни эгаллайдиган (диабаз, габбродиабаз, габбро, долерит) асосли магматик тог жинслари гурухининг номи. Трапп қатламлари таркибида: моноклинли пироксен, оливин, асосий плагиоклаз, магнетит, апатит, озроқ ромбли пироксен ва биотит; кўпгина иккиламчи минераллар: иддингеит, палагонит, хлорит, цеолит, пренит ва б. учрайди. Трапп учун офитли, баъзан микролитли структура хос. Т. Ер пўстининг платформали областларида: Шаркий Сибирь (2 млн. км2 чамаси), Ҳиндистон, Жан. Африка ва Жан. Америкада жуда катта майдонларни эгаллаган. Унинг калинлига 2 км га етади. Трапп фойдали казилмаларнинг жуда кўп тури ни ўз ичига олади. Траппнинг чўкинди жинслар ичига кириб бориши нефть ва газ уюмларини бузиб юборади. Трапп таъсирида тоғ жинсларининг коллекторлик хусусиятлари яхшиланиши ҳам кузатилади. Улар нефть ва газ қопқоғи бўлиши хам мумкин. Трапп ҳосил бўладиган магманинг дифференциациялашган жараёни билан сулъфидли мисникелъ конлари (мас., Норильск рудали рни), платина ва темир рудаси конлари (Жан. Африка) ва б. боғлиқ.

TPACEКA, TRACECA (Transport Corridor Europe Caucasus Asia) — қ. Европа — Кавказ — Осиё транспорт йўлаги.


Кирилл алифбосида мақола: ТРАПП ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОҒ ЖИНСЛАРИ ТУЗИЛИШИ
ОСИЁ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты