ВЕНЕЦИЯ

ВЕНЕЦИЯ — Италиянинг шим. даги шаҳар, Адриатика денгизининг Венеция қўлтиғида. Венеция вилояти ва Венеция провинциясининг маъмурий маркази. Венеция 2 кисмдан иборат: тарихий марказ (аҳолиси 100 минг киши атрофида) 150 канал билан ажралиб турган 118 оролда жойлашган ва материкдаги саноатлашган порт қисми. Венециянинг ороллардаги қисми — музей шаҳар, денгиз курорти, халқаро туризм маркази. Аҳолиси 450 мингдан зиёд киши (1990-й. лар охирлари). Венеция даги каналлар (рио) устига 400 дан ортиқ кўприк қурилган. Каналлардан энг муҳими Катта каналнинг уз. 3,8 км бўлиб, шаҳарни бутунича кесиб ўтган. Материкка энг яқин орол т. й. (1846 и. дан) ва автомобиль йўлли (1932 й. дан) кўприк орқали туташган. Йирик порт (юк ортиб-тушириш йилига 30 млн. т). Ҳаво йўллари тугуни. Лидо о. да халқаро аэропорт бор.

Мил. ав. 5-а. дан бошлаб Венецияда аҳоли яшаган. 9—10-а. ларда Ғарбий Европа б-н Шарқ ўртасидаги савдода воситачилик ролини ўйнаган. 4-салиб юриши натижасида (1202—04) Венеция Ўрта денгиз империясига айланади (Истанбулнинг бир қисми, Мармар денгизидаги бир неча гавань, Эвбей, Крит ва б. оролларни эгаллади). 15-а. бошларига келиб, Венеция ўзга вилоятларни босиб олиш сиёсатини юритди. Истанбулнинг турклар тасарруфига ўтиши (1453) ҳамда Буюк географик кашфиётлардан сўнг савдо йўлининг Ўрта денгиздан Атлантика океанига кўчиши Венеция мавқеига катта зарар етказди. 17—18-а. ларда Венеция чукур тушкунликка юз тутди. 1797 й. В. ни Франция қўшинлари ишғол қилди ва Кампоформий сулҳига мувофиқ у Австрияга берилди. 1848—49 й. лардаги инқилоб туфайли Венеция мустақил республика бўлди. 1866 й. В. яна Италия таркибига кирди. 19-а. охири — 20-а. бошларида Венеция йирик саноат марказига айланди. Венеция 1943 й. немис қўшинлари томонидан оккупация килинди. 1945 й. апр. қўзғолони натижасида озод қилинди. Венецияга саноат хом ашёлари (металл, нефть, кўмир, пахта толаси ва б.) четдан келтирилади. Венецияда одатдаги шаҳар транспорти йўқ, йўловчилар қайиқлар ва моторли кемаларда ташилади. В. Италиянинг иқтисодий жиҳатдан анча тараққий қилган марказларидан. Йирик саноат корхоналари Венециянинг материкдаги чекка қисмларида. Кемасозлик, рангли металлургия (алюминий, рух), нефтни қайта ишлаш, кимё, тўқимачилик, машинасозлик,озиқ-овқат, ойна, полиграфия саноати тармоқлари ривожланган. Қурол-аслаҳа, нефтькимё, кокс-кимё, алюминий прокатлари ва чинни з-длари, т. й. устахоналари бор. Шунингдек, қадимдан анъана бўлиб келаётган бадиий буюмлар, нафис тўрлар ва б. ҳунармандчилик буюмлари ҳам ишлаб чиқарилади. Венецияга туристлар кўп келади. Лидо о. да машҳур халқаро денгиз курорти жойлашган. Санъат академияси, савдо, тиббиёт ва Адриатика денгизини ўрганиш ин-ти, ун-т бор. Кузги кучли шамоллар таъсирида денгиз суви сатҳининг кўтарилишидан Венецияда шаҳар майдонлари ва кўчаларини сув босади. Венеция асрлар давомида тобора сув остига чўкаяпти. Ундаги моддий ва маданий ёдгорликларни сақлаб қолиш учун чоралар изланмоқда.

Венецияда (13-а. да) Италиядаги асосий рассомлик мактабларидан бири вужудга келди ва ўзига хос тарзда ривож топди (қ. Венеция мактаби). В. да Академия галереяси, археология музейи, шиша буюмлари музейи (Мурано о. да) бор. Меъморий ёдгорликлардан Сан-Марко собори (9—15-а. лар), Сан-Марко қад. кутубхонаси (16-а.), саройлар (15-а., 15-а. охири), черков ва монастирлар (15—16-а. лар) ва б. сақланган.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕНЕЦИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ИТАЛИЯ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты