ТРЕТЬЯКОВ ГАЛЕРЕЯСИ — Россиянинг етакчи илмийбадиий ва маданиймаърифий марказларидан, жаҳондаги энг йирик рус санъати музейи. Москвада 1856 й. П. М. Третьяков томонидан хусусий тўплам сифатида асос солинган, 1892 й. укаси С. М. Третьяков коллекцияси билан бирга Москвага совға қилинган. 1917 й. дан бошқа музейларнинг фондидан, шахсий коллекциялардан тўпланган асарлар, 11 — 17-а. лар қад. рус икона санъати, 18—20-а. лар тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, графика санъати усталари асарларининг бой коллекцияси билан тўлдирилган. Рус савдогарлари Третья ковларнинг собиқ уйида жойлашган. 1985—95 й. лар Третьяков галереяси реконструкция қилинган. 1991 й. дан «Третьяков Давлат галереяси» музей бирлашмаси деб юритилади. Третьяков галереясида ўзбекистонлик рассомлар (П. Беньков, А. Волков, А. Абдуллаев, Ў. Тансиқбоев, Р. Ахмедов ва б.) асарларидан намуналар қўйилган. 2003 й. да Ўзбекистон БА ва Третьяков галереяси ўртасида илмий, ижодий кўргазма алмашиш шартномаси имзоланган.