ТРИАЛЕТИ — Грузиядаги жез даврига оид археологик ёдгорликлар мажмуи (мил. ав. 2минг йиллик). Триалети тизмасининг жан. даги Цалка платосида жойлашган. Зодагонлар ва қабила сардорлари дафн этилган бой мозорқўрғонлар топилган. Бадиий жиҳатдан юксак ишланган қимматбағо буюмлар (олтин ва кумуш қадаҳлар ва б.) маҳаллий заргарларнинг Ғарбий Осиё ва Кичик Осиё билан яқиндан алоқада бўлганидан далолат беради.