ВЕРОНА

ВЕРОНА — Италиянинг шим.шарқидаги шаҳар, Венеция вилоятида. Альп тоғлари этагида, Адиже дарёси бўйида. Верона провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 260 мингдан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Венециядан Миланга ва Падана текислигидан Австрияга Бреннер довони оркали ўтиладиган муҳим транспорт йуллари тугуни. Металлургия, машинасозлик, кимё, полиграфия, тўқимачилик, пойабзал, ёғочсозлик, қоғоз, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. В. да халқаро қ. х. ярмаркалари булиб туради. Индустриал инт, ун-т, музейлар, санъат галереяси бор.

Верона — қад. шаҳар. Мил. ав. 89 йдан Рим колонияси, 489 й. дан остготлар қиролининг қароргоҳи. 1837 й. дан Миланга, 1405 й. да Венецияга қўшиб олинган. 1797 й. дан Австрия таркибига, 1866 й. дан Италия қироллиги таркибига кирган. Веронада Қад. Рим меъморий ёдгорликлари, ўрта асрда қурилган бинолар, Уйғониш даврига оид саройлар, классик услубда қурилган шаҳар бошқармаси (ратуша) биноси ва б. сақпанган.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕРОНА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ИТАЛИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты